382 11.03.2017

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим

Расули акрам ва Ҳабиби муҳтарам Расулуллоҳ Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини гуноҳлардан, маъсиятлардан қайтариш мақсадида, жирканч ишлардан ҳазар қилдириш ниятида айрим ишларни зикр қилар эканлар, уларни қилувчиларга лаънат ва таъна тошларини ёғдирганлар. "Аллоҳ лаънатласин!" ёки “Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами одамларнинг лаънати бўлсин!”, дея ўша ишларнинг нақадар гуноҳ ва маъсият эканлигини таъкидлаганлар.

Аслида, муайян шахсни, айниқса, мўъмин-мусулмонни лаънатлаб бўлмайди. Бу мусулмонлар ижмоъси ила ҳаром ва таъқиқланган ишдир. Шунингдек, жами ҳайвонот ва набототларни ҳам асло лаънатлаб бўлмайди. Чунки, лаънат – Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқлаштириш, бировни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлишини истамоқ бўлиб, кофир ёки ғирт фосиқ кимсани ҳам биз Аллоҳ таолонинг раҳмати ва марҳаматидан узоқ бўлишини истамаймиз. Барча инсонларга Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ўзи раҳм қилсин, улар ҳам имон ва тақво неъмати ила шарафлансинлар! 

Айрим уламолар муайян бир шахснинг ширк-куфри, жабр-зулми, фаҳш ишлари, фисқу фасоди, ўғирлик ва рибохўрлиги сабабли лаънат айтса, жоиз бўлса керак, деган бўлсалар ҳам, лекин Исломнинг ҳужжати бўлмиш Имом ал-Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ уларга ҳам асло лаънат айтиб бўлмайди, деб қатъий фикр билдирганлар. Муайян бир шахсга ёмон дуои бад қилиш ҳам уни лаънатлаш сингари бўлиб, комил мўъмин инсон иложи борича бировга дуои бад қилмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари бундай деб марҳамат қилганлар:

ليس المؤمن بطعان ولا بلعان ولا الفاحش البذيء

“Мўмин кўп таъна қилувчи ҳам, кўп лаънат айтувчи ҳам, бузуқ-ифлос ишларни қилувчи ҳам эмас!” (Аҳмад, 1/3839).

لا يكون اللعانون شفعاء ولا شهداء يوم القيامة

“Лаънат қилувчилар қиёмат кунида шафоат қилинадиган ҳам, гувоҳ бўладиган ҳам бўлмайдилар!” (Муслим, 4/2598; Абу Довуд, 2/4907; Ҳоким, 1/149).

لا تلاعنوا بلعنة الله ولا بغضبه ولا بالنار

“Аллоҳнинг лаънати билан ҳам, ғазаби билан ҳам, дўзахи билан ҳам бир-бирингизни лаънатламанглар!” (Термизий, 4/1976; Абу Довуд, 4/4908; Аҳмад, 5/20187; Ҳоким, 1/150; Табароний, 7/6859; Баззор, 2/4560; Абдурраззоқ, 10/19531).

Юқоридаги ҳадиси шарифларга биноан мўъмин-мусулмонлар бир-бирларини лаънатламасдан, унинг ўрнига доим бир-бирларига дуои хайрлар қилиб келадилар. Чунки, лаънат ҳам бировни худди куфрда айблагандек (такфир) ёмон оқибатга олиб келади. Бу борадаги ҳадиси шарифни Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган бўлиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан қуйидаги хабарни берилган:

إنَّ العَبْد إذَا لَعَنَ شَيْئاً صَعِدَتِ اللَّعْنَةُ إلى السَّماءِ فَتُغْلَقُ أبْوَابُ السَّماءِ دُونَهَا، ثمَّ تَهْبِطُ إلى الأرْضِ فَتُغْلَقُ أبْوَابُها دُونَها، ثُمَّ تأخُذُ يَمِيناً وَشِمالاً، فإذَا لَمْ تَجِدْ مَساغاً رَجَعَتْ إلى الَّذي لُعِنَ، فإن كان أهْلاً لِذَلِكَ وَإِلاَّ رَجَعَتْ إلى قائِلِها

“Албатта банда бирор нарса (кимса)ни лаънатласа, лаънат осмонга кўтарилади. Унга осмон эшиклари ёпилган бўлади. Сўнг лаънат ерга туша бошлайди, ер эшиклари ҳам унга бекилган бўлади. Шунда лаънат ўнгга-чапга юра бошлайди, ҳеч қандай илож қила олмагани боис лаънат қилинган нарса (кимса)га, агар у лойиқ бўлса, боради. Агар у лойиқ бўлмаса, лаънатни айтувчига қайтиб келади” (Абу Довуд, 4/4907; Баззор, 2/4084).

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гуноҳ иш қилувчиларга умумий қилиб лаънат айтганлар. Ул зоти шариф агар айрим ўринлардагина муайян шахсларга лаънат айтган бўлсалар, ўша шахснинг аниқ куфрда эканлигини, оқибати аниқ дўзахий эканини билганлари боисидандир. Бу ул зоти шарифнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, бошқа кимсалар бировнинг аниқ куфрда эканини ёки аниқ дўзахийлигини билмагани боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари, юқорида ўтганидек, умматларини бировларга лаънат айтишдан қайтарганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гуноҳ иш қилувчиларга умумий қилиб лаънат айтганларининг сабаби ул зоти шариф умматларига ушбу гуноҳ ишларнинг ёмонлигини, оқибати бехайр бўлишини билдириш мақсадида эди. Ислом уламолари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънат айтган кимсаларнинг қилмишларининг бир-иккитасидан ташқари қарийб барчаси гуноҳи кабира, деб баҳоланади, деганлар. Қуйида ана шундай ҳадисларни бир жойда жамлаб, уларни қирқтача мавзуда зикр қилишга ҳаракат қилдик ва ҳадис ривояти даражаларига қараб тартибга солдик. Шукрки, бу ўзига хос “Арбаъин” бўлди. Токи, бугунги кун умматлари ҳам ана ўша ишлардан ҳазар қилсинлар, Аллоҳнинг лаънатига қоладиган бу хилдаги гуноҳ ва маъсиятларга яқин йўламасинлар!


Ҳамидуллоҳ Беруний  




1-ҳадис:

المدينة حرم ما بين عير إلى ثور فمن أحدث فيها حدثا أو آوى محدثا فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل منه يوم القيامة صرف ولا عدل . ومن والى قوما بغير إذن مواليه فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل منه يوم القيامة صرف ولا عدل . وذمة المسلمين واحدة يسعى بها أدناهم فمن أخفر مسلما فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين . لا يقبل منه يوم القيامة صرف ولا عدل

“Мадина Айр (тоғи)дан то Савр (тоғи)гача бўлган оралиқда ҳарамдир. Бас, кимки у ерда бирорта янги иш – бидъат (фисқу фасод) қилса ёки бидъатчи бўлиб жойлашиб олса, (яшириниб юрса), унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами одамларнинг лаънати бўлсин! Ундан қиёмат кунигача фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) ҳам қабул бўлмайди. 

Кимки бирор қавмга ўзининг хўжайини рухсатисиз паноҳ сўраб борса, бас, унга ҳам Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами одамларнинг лаънати бўлсин! Ундан қиёмат кунигача фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) қабул бўлмайди. 

Мусулмонларнинг зиммаси биттадир, энг кичиги ҳам бунга ҳаракат қилиши керак. Бас, кимки мусулмонга қарши хилоф иш қилса, бас, унга ҳам Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами одамларнинг лаънати бўлсин! Ундан қиёмат кунигача фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) қабул бўлмайди” (Бухорий, 6/6374; Муслим, 2/1366; 1370-1371; Термизий, 4/2127; Абу Довуд, 1/2034; Насоий, 2/4277; Аҳмад, 1/615; Ибн Ҳиббон, 9/3717; Баззор, 1/784; Абдурраззоқ, 9/17153; Абу Авона, 5/3899; Абу Яъло, 1/263; Дорақутний, 3/61; Байҳақий, 2/10241).


2-ҳадис:

لعن الله الواصلة والمستوصلة والواشمة والمستوشمة قال نافع الوشم في اللثة

“Аллоҳ уламо соч қилувчини ҳам, уламо соч қилдирувчини ҳам лаънатласин! Баданга белги чизувчини ҳам, баданга чиздирувчини ҳам лаънатласин!” (Бухорий, 6/4886; Абу Довуд, 4/4171; Насоий, 5/9373-9375; Ибн Можжа, 2/1988; Доримий, 2/2703; Табароний, 9/9466; 23/989; Байҳақий, 2/4397, 4399; Аҳмад, 1/4129).

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ буни ҳасан-саҳиҳ ҳадисдир, деган (Термизий, 4/1759, 2783).

Имом Таброний раҳимаҳуллоҳ ривоятида келишича, Ҳазрати Муовия разийаллоҳу анҳу масжид минбарига кўтарилиб, хотинларининг олдида соч топганини, бу иш асло мумкин эмаслигини, зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: لعن الله الواصلة و الموصولة – "Аллоҳ улама соч қилганни ҳам, улама соч қилдирганни ҳам лаънатласин!" деган ҳадиси шарифни эшитганини ғазабланиб гапириб берган экан (Табароний, 19/732).

Бошқа ўринда мазкур ҳадиси шариф бу тарзда келтирилган:

لَعَنَ اللَّهُ الْوَاصِلَةَ وَالْمُسْتَوْصِلَةَ ، وَالْوَاشِمَةَ وَالْمُسْتَوْشِمَةَ وَرُوِّينَا فِي حَدِيثِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ، لَعَنَ اللَّهُ الْوَاشِمَاتِ، وَالْمُتَنَمِّصَاتِ، وَالْمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ لِخَلْقِ اللَّهِ 

وَالْوَاصِلَةُ: الَّتِي تَصِلُ بِشَعْرِ النِّسَاءِ، وَالْمُسْتَوْصِلَةُ: الْمَعْمُولُ بِهَا، وَالْوَاشِمَةُ: الَّتِي تَجْعَلُ الْخَبَلانَ فِي وَجْهِهَا بِكُحْلٍ أَوْ مِدَادٍ، وَالْمُسْتَوْشِمَةُ: الْمَعْمُولُ بِهَا، وَالْمُتَنَمِّصَةُ: الَّتِي تَنْتِفُ الشَّعْرَ مِنَ الْوَجْهِ أَوْ تَنْقُشُ الْحَوَاجِبَ حَتَّى تُرِقَّهُ، وَالْمُتَفَلِّجَةُ: الَّتِي تُحَدِّدُ الأَسْنَانَ حَتَّى يَكُونَ فِي أَطْرَافِهَا رِقَّةٌ

“Соч уловчи в соч улатадиган аёлни Аллоҳ лаънатласин! Юзига сохта хол қўювчи ва сохта хол қўйдирувчини Аллоҳ лаънатласин!”. 

Саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд разийаллоҳу анҳу ҳадисида бизга қуйидагича ривоят қилинган: “Ясама хол қўювчи аёлларни, юзидаги тукларини юлувчи ва қошларини терувчи аёлларни ҳамда гўзаллик учун тишлари орасини очувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин! Улар Аллоҳ яратган аъзони ўзгартирувчи аёллардир” (Насоий, 5/9385-9388; Байҳақий, "ал-Одоб" 1/556).


3-ҳадис:

لعن الله قوما اتخذوا قبور أنبيائهم مساجد

"Пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган қавмни Аллоҳ лаънатласин!" (Бухорий, 2/1330, 1390; Муслим, 1/529-530; Насоий, 1/2173-74; 4/7093; Аҳмад, 1/1884; Табароний, 1/393, 411).


4-ҳадис:

لعن الله السارق يسرق البيضة فتقطع يده ويسرق الحبل فتقطع يده

"Тухум ўғирлаган ўғрини Аллоҳ лаънатласин! Унинг (агар ўғирлиги ҳаддан ошса) қўли чопилади. Ип-арқон ўғирлаган ўғрини ҳам Аллоҳ лаънатласин! Унинг ҳам (агар ўғирлиги ҳаддан ошса) қўли чопилади" (Бухорий, 8/6783, 6799; Муслим, 3/1687; Насоий, 4/7358; Ибн Можжа, 3/2583; Ҳоким, 6/8140; Байҳақий, 2/17614).


5-ҳадис:

لعن الله اليهود حرمت عليهم الشحوم فباعوها وأكلوا أثمانها وإن الله عز و جل إذا حرم أكل شيء حرم ثمنه

"Ўзларига қорин ёғини ҳаром қилган, сўнг уни сотиб пулини ейдиган яҳудийларни Аллоҳ лаънатласин! Чунки, Аллоҳ азза ва жалла агар бирор нарсани ҳаром қилса, унинг пулини ҳам ҳаром қилгандир" (Бухорий, 3/3460; Муслим, 3/1582; Абу Довуд, 3/3490; Ибн Можжа, 3/3383; Доримий, 2/2157; Табароний, 12/12378, 12887; Байҳақий, 2/11366).

Бошқа ўринда мазкур ҳадиси шариф бу тарзда келтирилган:

لعن الله اليهود يحرمون شحوم الغنم و يأكلون أثمانها

"Қўйнинг ёғларини ҳаром деб туриб, унинг пулини еювчи яҳудларни Аллоҳ лаънатласин!" (Ҳоким, 6/7414; Аҳмад, 1/170; Ибн Абу Шайба, 1/167).


6-ҳадис:

لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْوَاشِمَةَ وَالْمُسْتَوْشِمَةَ وَآكِلَ الرِّبَا وَمُوكِلَهُ وَنَهَى عَنْ ثَمَنِ الْكَلْبِ وَكَسْبِ الْبَغِيِّ وَلَعَنَ الْمُصَوِّرِينَ

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баданга белги чизувчи ва чиздирувчини, судхўрлик еювчи ва бунга вакил бўлувчини лаънатладилар. Итни сотиб пулини ишлатишдан ва фоҳишабозлик касби билан шуғилланишдан қайтардилар. (Тирик жоннинг) суратини чизувчиларни лаънатладилар!” (Бухорий, 5/5347).


7-ҳадис:

ومن ادعى إلى غير أبيه أو انتمى إلى غير مواليه فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل الله منه يوم القيامة صرفا ولا عدلا

“Кимки ўз отасидан бошқани (ота деб) даъво қилса ёки ўзини бошқа хўжайинга мансуб деб билса, бас, унга ҳам Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами одамларнинг лаънати бўлсин! Ундан қиёмат кунигача фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) қабул бўлмайди” (Муслим, 2/1370; Термизий, 4/2120; Абу Довуд, 4/5117; Доримий, 2/2584; Аҳмад, 4/17701-17702; Дорақутний, 3/166; Табароний, 17/60; Абу Яъло, 3/1508; ).


8-ҳадис:

مَرَّ ابْنُ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا بِفِتْيَانٍ مِنْ قُرَيْشٍ وَقَدْ نَصَبُوا طَيْرًا وَهُمْ يَرْمُونَهُ وَقَدْ جَعَلُوا لِصَاحِبِ الطَّيْرِ كُلَّ خَاطِئَةٍ مِنْ نَبْلِهِمْ فَلَمَّا رَأَوْا ابْنَ عُمَرَ تَفَرَّقُوا فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا : مَنْ فَعَلَ هَذَا لَعَنَ اللَّهُ مَنْ فَعَلَ هَذَا إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- لَعَنَ مَنِ اتَّخَذَ شَيْئًا فِيهِ الرُّوحُ غَرَضًا

“Ибн Умар разийаллоҳу анҳу қурайшлик бир неча йигитларнинг тирик қушни осиб қўйиб, уни отаётганлари олдидан ўтиб қолдилар. Қушга ўқ теккизганга мукофот берардилар. Улар Ибн Умар разийаллоҳу анҳуни кўриб, ҳар тарафга қоча бошладилар. Шунда Ибн Умар разийаллоҳу анҳу: “Кимки мана шу ишни қилса, Аллоҳ уни лаънатласин!”, дедилар ва “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жони бор нарсани нишон қилиб отган кимсани лаънатлаганлар”, дедилар” (Муслим, 3/1958; Байҳақий, 2/18519).


9-ҳадис:

لعن الله من ذبح لغير الله و من تولى غير مواليه و لعن الله العاق لوالديه و لعن الله منتقص منار الأرض

“Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйган кимсани, ўзининг хўжайинидан бошқадан паноҳ излаган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Ота-онасига оқ бўлганни Аллоҳ лаънатласин! Ернинг нурли (белгили) жойларини нуқсонга учратган (чегараларни йўқотишга ҳаракат қилган) кимсани Аллоҳ лаънатласин!” (Муслим, 3/1978; Ҳоким, 6/7254).

Бошқа ўринда мазкур ҳадиси шариф бу тарзда келтирилган: 

لعن الله من لعن والده ولعن الله من ذبح لغير الله ولعن الله من آوى محدثا ولعن الله من غير منار الأرض

“Ўз отасига лаънат айтган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Бидъатчи ва фисқу фасодчи бўлиб жойлашган (яшириниб юрган) кимсани Аллоҳ лаънатласин! Ернининг белги (чегара)ларини ўзгартирган кимсани Аллоҳ лаънатласин! (Насоий, 3/4511; Байҳақий, 2/11870; Аҳмад, 1/855).

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ "ал-Адаб ал-муфрад" асарида мазкур ҳадисни бу тарзда келтирганлар: 

لعن الله من ذبح لغير الله لعن الله من سرق منار الأرض لعن الله من لعن والديه لعن الله من آوى محدثا

“Аллоҳдан ўзга учун жонлиқ сўйган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Ернинг белги (чегара)ларини ўғирлаган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Ота-онасини лаънатлаган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Бидъатчи бўлиб жойлашган (яшириниб юрган) кимсани Аллоҳ лаънатласин! (Бухорий, "ал-Адаб ал-муфрад", 1/17; Ҳоким, 6/8052; Табароний, 11/11546; Байҳақий, 2/17473, 19424).


10-ҳадис:

أن رجلا قعد وسط حلقة فقال حذيفة ملعون على لسان محمد أو لعن الله على لسان محمد صلى الله عليه وسلم من قعد وسط الحلقة قال أبو عيسى هذا حديث حسن صحيح

“Бир кимса давранинг ўртасига келиб ўтирганида, саҳоба Ҳузайфа разийаллоҳу анҳу: “Муҳаммад алайҳиссалом тили билан айтганда, у малъундир!”, деди. Ёки бундай деди: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тили билан айтганда, давранинг ўртасига келиб ўтирган кимсани Аллоҳ лаънатласин!” (Термизий, 4/2753).


11-ҳадис:

لعن الله المحلل و المحلل له  هذا حديث صحيح الإسناد و لم يخرجاه

"(Хотинини) Ҳалола қилдирувчини ҳам, ҳалола қилиб берувчини ҳам Аллоҳ лаънатласин!" (Термизий, 3/3660; Абу Довуд, 2/2078; Ибн Можжа, 2/1936; Ҳоким, 3/2804-05; Табароний, 17/825; Байҳақий, 2/14571).

Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ: "Бу ҳадиснинг исноди саҳиҳ, лекин Имом Бухорий билан Имом Муслим тахриж қилмаганлар", деган.


12-ҳадис:

لعن الله من عمل عمل قوم لوط لعن الله من عمل عمل قوم لوط لعن الله من عمل عمل قوم لوط

"Лут қавмининг амалини (ливота – баччавозлик) қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Лут қавмининг амалини (ливота – баччавозлик) қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Лут қавмининг амалини (ливота – баччавозлик) қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин!" (Насоий, 4/7337; Ҳоким, 6/8052; Табароний, 11/11546; Байҳақий, 2/17473).


13-ҳадис:

لعن الله من وقع على بهيمة

"Ҳайвонга жинсий яқинлик қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин!" (Насоий, 4/7339; Ҳоким, 6/8052; Табароний, 11/11546; Байҳақий, 2/17473).

Бошқа ўринда мазкур ҳадиси шариф бу тарзда ифодаланган:

عن بن عباس أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال من وجدتموه وقع على بهيمة فاقتلوه واقتلوا البهيمة معه فقيل لابن عباس ما شأن البهيمة قال ما سمعت من رسول الله صلى الله عليه وسلم في ذلك شيئا ولكن أرى رسول الله صلى الله عليه وسلم كره أن يؤكل من لحمها أو ينتفع بها بعد ذلك العمل

" Ҳайвонга жинсий яқинлик қилган кимсани ўлдиринглар, у билан бирга ҳайвонни ҳам ўлдиринглар!”. 

Ибн Аббос разийаллоҳу анҳуга: "Ҳайвоннинг нима айби бор?" дейилганда, у жавоб берди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақида эшитган эмасман. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг гўштидан ейишни ва ана шу амалдан сўнг ундан фойдаланишни кариҳ кўрганликларини биламан" (Насоий, 4/7340).


14-ҳадис:

لعن الله الخمر و لعن ساقيها و شاربها و عاصرها و معتصرها و حاملها و المحمولة إليه و بايعها و مبتاعها و آكل ثمنها

"Ароқ (маст қилувчи ичимлик)ни, уни қуйиб турувчини, ичганни, сиққанни ва сиқтирганни, ташиганни ва унга ёрдам берганни, сотганни ва сотиб олганни, пулини еганни Аллоҳ лаънатласин!". (Абу Довуд, 3/3676; Ҳоким, 2/2235; Байҳақий, 2/11094, 11367; Аҳмад, 2/5716).

Бошқа ривоятларда: "Ичувчига берганни, ичкилик сотиладиган ва тарқатиладиган ерларни (майхона, тўйхона, ароқ сотадиган дўконларни) ҳам Аллоҳ лаънатласин!", дейилган.


15-ҳадис:

عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه لعن النائحة والمستمعة

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўликка дод-вой солиб йиғловчи ва уни эшитиб (маъқуллаб) ўтирувчи аёлни лаънатладилар!” (Бухорий, "ат-Таърих ал-кабир", 1/151; Абу Довуд, 3/3130; Аҳмад, 3/11640; Табароний, 11/11309; Байҳақий, 4/6905-6906).

Тобеъинлардан аш-Шаъбий раҳимаҳуллоҳ айтишича, дод-вой солиб йиғловчи билан бирга хасис – хайр-эҳсон қилиб турмайдиган аёлга лаънат айтилган (Ибн Абу Шайба, 3/12237). 


16-ҳадис:

مر النبي صلى الله عليه و سلم بدابة قد وسم يدخن منخراه قال النبي صلى الله عليه و سلم لعن الله من فعل هذا لا يسمن أحد الوجه ولا يضربنه 

  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам куйдириб тамға босилгани сабабли бурунларидан тутун чиқараётган ҳайвоннинг ёнидан ўтиб қолдилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Бу ишни (тамға босишни) қилганни Аллоҳ лаънатласин! Бировнинг юзига доғ босилмайди, унинг юзига асло урилмайди!” (Бухорий, "ал-Адаб ал-муфрад", 1/175).

Бошқа ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур ҳадиси шарифни юзига тамға босилган эшакни кўриб қолганларида айтганлар (Байҳақий, 2/13639).


17-ҳадис:

لعن الله من كمه أعمى عن السبيل

“Кўрни йўлидан адаштирган кимсани Аллоҳ лаънатласин!” (Бухорий, "ал-Адаб ал-муфрад", 1/892; Ҳоким, 6/8052; Табароний, 11/11546; Байҳақий, 2/17473).


18-ҳадис:

لعن الله من مثل بالحيوان

“Ҳайвоннинг қулоқ-бурунини кесган (кесдирган) кимсани Аллоҳ лаънатласин!” (Бухорий, "ат-Таърих ал-кабир", 1/645; Насоий, 3/4531; Байҳақий, 2/18600; Аҳмад, 2/5801).


19-ҳадис:

من قتل في عميا أو رميا يكون بينهم بحجر أو سوط أو بعصا فعقله عقل خطأ ومن قتل عمدا فقود يده فمن حال بينه وبينه فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل منهم صرف ولا عدل

“Кимки кўрликда (яъни, билмасдан) ёки тош отиб ёки қамчи ёхуд таёқ билан уриб бировни ўлдириб қўйса, хато қилгани сабабли унга қариндошлари (биргаликда) хунҳақи тўлайди. Кимки қасддан ўлдирган бўлса, ўз қўли билан қасос олади. Бас, кимки бу орада ҳийла ишлатса, бас, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами инсонларнинг лаънати бўлсин! Улардан фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) қабул қилинмайди” (Абу Довуд, 4/4541; Насоий, 4/6992; Табароний, 11/10848; Байҳақий, 8/15662; Дорақутний, 3/3178).


20-ҳадис:

من أخاف أهل المدينة فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين 

“Кимки Мадина аҳлини қўрқитса, бас, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами инсонларнинг лаънати бўлсин!” (Насоий, 2/4265-4266; Аҳмад, 4/16606; Табароний, 7/6632).


21-ҳадис:

من حلف عند منبري هذا بيمين كاذبة يستحل بها مال امرئ مسلم فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل الله منه عدلا ولا صرفًا

“Кимки менинг мана шу минбарим олдида ёлғон қасам ичса, шу билан мусулмон бир одамнинг молини ҳалол санаса (ўзлаштирса), бас, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами одамларнинг лаънати бўлсин! Аллоҳ ундан фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) қабул қилмайди” (Насоий, 3/6019).


22-ҳадис:

لعن الله المتشبهين من الرجال بالنساء ولعن المتشبهات من النساء بالرجال

"Ўзларини хотинларга ўхшатувчи эркакларни Аллоҳ лаънатласин! Ўзларини эркакларга ўхшатувчи аёлларни ҳам лаънатласин!" (Табароний, 11/11647; Аҳмад, 1/3151).

Айрим ривоятларда: “Хотинларга ўхшаган эркакларни ва эркакларга ўхшаган аёлларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънатладилар!”, деб келтирилган бўлса, айримларида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар кийимини киювчи эркакларга, эркаклар кийимини киювчи аёлларга лаънат ёғдирдилар!”, деб келтирилган (Бухорий, 5/5885; Ибн Можжа, 1/1904; Табароний, 11/11823; Ибн Абу Шайба, 5/26493; Байҳақий, “ал-Одоб”, 1/591).

جاءت امرأة إلى النبي صلى الله عليه و سلم تبايعه فقال ما لك لا تختضبين ألك زوج قالت نعم قال فاختضبي فإن المرأة تختضب لأمرين إن كان لها زوج فلتختضب لزوجها وإن لم يكن لها زوج فلتختضب لخطبتها ثم قال لعن الله المذكرات من النساء والمؤنثين من الرجال

“Бир хотин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилиш учун келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Нимага бўяниб олмадинг, сенинг эринг йўқми?”, дедилар. У: “Ҳа, эрим бор”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бўяниб олгин-да, хотин киши икки нарса учун бўянади. Агар унинг эри бўлса, эри учун бўянади. Агар унинг эри бўлмаса, эрга чиқиш учун бўянади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

Хотинларнинг эрга ўхшаб олганлари ва эркакларнинг хотинларга ўхшаб олганларини Аллоҳ лаънатласин!” (Абдурраззоқ, 4/7931; Ибн Ҳиббон, 13/5750).

Бошқа ривоятда бўяниб олмаган аёлдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байъат олмасдан қайтариб юборганлари нақл қилинади (Табароний, 22/20226-20227).


23-ҳадис:

لعن الله الراشي و المرتشي و الرائش الذي يمشي بينهما

"Пора берувчини ва пора еювчини, пора олди-бердисида иккови ўртасида юрувчини Аллоҳ лаънатласин!" (Ҳоким, 6/7068; Табароний, 23/951; Аҳмад, 2/9011).


24-ҳадис:

مر رسول الله صلى الله عليه و سلم على قوم يتعاطون سيفا مسلولا فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم : لعن الله من فعل هذا أو ليس قد نهيت عن هذا إذا سل أحدكم سيفا ينظر إليه فأراد أن يناوله أخاه فليغمده ثم يناوله إياه

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир-бирларига ёлонғоч қилич қаратаётган гуруҳ олдидан ўтиб қолдилар. Шунда ул зоти шариф бундай дедилар: “Шу ишни қилувчини Аллоҳ лаънатласин!”. Сўнгра: “Мен сизларни бундай қилишдан қайтармаган эдимми?! Сизлардан бирингиз қилич суғурса, унга қарайди. Кейин ўз биродарига қаратиб, унга суқиб олмоқчи бўлади. Шунда униси ҳам унга қилич қаратади”, дедилар  (Ҳоким, 6/7786; Табароний, 2/1190).


25-ҳадис:

من سل سخيمته على طريق عامر من طرق المسلمين فعليه لعنة الله و الملائكة و الناس أجمعين

“Кимки мусулмонлар обод қилган йўллардан бирорта йўлга кек-адоватини ва ғазабини сочса, (ёки мусулмонларнинг обод йўлларидан бирортасига ахлатини ташласа), бас, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами инсонларнинг лаънати бўлсин!” (Ҳоким, 1/665; Байҳақий, 1/475).


26-ҳадис:

لعن الله قاطع السدر

“Ҳарамнинг сидр ўтларини кесувчини Аллоҳ лаънатлаин!” (Табароний, 19/1016; Байҳақий, 2/12107).


27-ҳадис:

لعن الله من سب أصحابي

"Саҳобаларимни сўккан кимсани Аллоҳ лаънатласин!" (Табароний, 12/13588).

Бошқа ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар:

إن الله تبارك و تعالى اختارني و اختار بي أصحابا فجعل لي منهم وزراء و أنصارا و أصهارا فمن سبهم فعليه لعنة الله و الملائكة و الناس أجمعين لا يقبل منه يومم القيامة صرف و لا عدل

“Албатта Аллоҳ таоло мени ихтиёр қилди, менга эса саҳобаларни ихтиёр қилди. Мен учун эса улардан вазирлар қилди, ансор (ёрдамчи)лар ва қариндошлар қилиб берди. Бас, кимки уларни сўкса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами инсонларнинг лаънати бўлсин! Қиёмат куни ундан фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) қабул бўлмайди” (Ҳоким, 3/6656; Табароний, 17/349).  


28-ҳадис:

دخلت مسجد المدينة فاذا الناس يقولون نعوذ بالله من غضب الله و غضب رسول الله قال قلت : ماذا ؟ قالوا : كان رسول الله صلى الله عليه و سلم يخطب على منبره فقام رجل فأخذ بيد ابنه فأخرجه من المسجد فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم ( لعن الله القائد و المقود ويل لهذه يوما لهذه الأمة من فلان ذي الاستاه

Саҳоба Осим ал-Лайсий разийаллоҳу анҳу айтади: “Мадина масжидига киргандим, одамлар: “Аллоҳнинг ва Расулуллоҳнинг ғазабидан паноҳ сўраймиз!”, дейишаётган экан. “Бунинг сабаби нима?”, деб сўрадим. Улар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз минбарларида хутба қилаётган эдилар, бир кимса ўғлининг қўлидан ушлаб масжиддан чиқиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

“Бир он (масжидда) ўтириб-туриб кетадиган (ҳеч қандай фойдали иш қилмаган) кимсаларни Аллоҳ лаънатласин! Бир куни бундайларнинг – бу умматдаги масжидда кетини бирров қўйиб, дарҳол туриб кетадиган фалончига ўхшаганларнинг ҳолига вой!” (Табароний, 17/465).


29-ҳадис:

لما ثقل أبو موسى صاحت امرأته فقال : أما علمت ما قال رسول الله صلى الله عليه و سلم ؟ قالت : بلى ثم سكتت فقيل لها بعد أي شيء قال رسول الله صلى الله عليه و سلم ؟ قالت : أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال : ( لعن الله من حلق أو خرق أو سلق )

“Саҳоба Абу Мусо разийаллоҳу анҳу оғирлашиб қолганида, хотини дод-вой солиб қолди. Шунда у: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима деганларини билмайсанми?!”, деди. Хотини билмаслигини айтганида, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар, деди:

“Мусибатда сочини қирққан, кийимларини йиртган ёки овозини кўтарган кимсани Аллоҳ лаънатласин!” (Табароний, 25/429).


30-ҳадис:

لَعَنَ اللَّهُ زَوَّارَاتِ الْقُبُور

"Қабрларини кўп-кўп зиёрат қилувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин!" (Байҳақий, 2/7455).


31-ҳадис:


لَعَنَ اللَّهُ النَّاظِرَ وَالْمَنْظُورَ إِلَيْه

“(Номаҳрамга) Назар солувчи ва унга қараладиган (аёл)ни Аллоҳ лаънатласин!” (Байҳақий, 2/13948).


32-ҳадис:

لَعَنَ اللَّهُ الْقَاتِلَ غَيْرَ قَاتِلِهِ وَالضَّارِبَ غَيْرَ ضَارِبِهِ وَمَنْ تَوَلَّى غَيْرَ وَلِىِّ نِعْمَتِهِ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ عَلَى مُحَمَّدٍ -صلى الله عليه وسلم

"Қотилдан бошқани ўлдирганни, урмаган кимсани урганни Аллоҳ лаънатласин! Кимки ўзининг валинеъматидан бошқани эга қилиб оладиган бўлса, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган нарсага куфр келтирибди" (Байҳақий, 2/16318).


33-ҳадис:

لعن الله فلانا عمدوا إلى أعظم أيام الحج فمحوا زينته وإنما زينة الحج التلبية

“Ҳажнинг энг улуғ кунларига қасддан келиб, сўнг унинг зийнатини ўчирган фалончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Шак йўқки, ҳажнинг зийнати талбиядир” (Аҳмад, 1/1870).


34-ҳадис:

لعن الله آكل الربا وموكله وشاهده وكاتبه

"Судхўрлик қилувчини, унга вакил бўлганни, унга гувоҳ бўлиб иштирок қилганни, уни ёзиб қўювчи котибни Аллоҳ лаънатласин!" (Аҳмад, 1/3725, 3809).


35-ҳадис:

من ولي من أمر المسلمين شيئا فأمر عليهم أحدا محاباة فعليه لعنة الله لا يقبل الله منه صرفا و لا عدلا حتى يدخله جهنم

“Кимки мусулмонлар ишидан бирортасига раҳбар бўлса, улардан бировига зулмдан иш буюрса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Ундан то жаҳаннамга киргунча фарзи (ёки тавбаси) ҳам, нафли (ёки каффорати) қабул қилинмайди” (Ҳоким, 4/7024).


36-ҳадис:

من اقتطع شبرا من الأرض طوقه الله تعالى يوم القيامة من سبع أرضين و من اقتطع مالا بيمينه فلا بورك له فيه و من تولى قوما بغير إذنهم فعليه لعنة الله و الملائكة و الناس أجمعين 

“Кимки ердан бир қаричини ўзи учун тортиб – эгаллаб олса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унга етти қават ерни тавқи лаънат қилиб осади. Кимки қасам билан бирор молни тортиб олса, унга бу (асло) барака бўлмайди. Кимки бирор гуруҳга уларнинг рухсатисиз бошлиқ бўлиб олса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами инсонларнинг лаънати бўлсин!” (Ҳоким, 4/7807).


37-ҳадис:

لعن الله سبعة من خلقه فرد رسول الله صلى الله عليه و سلم على كل واحد ثلاث مرات ثم قال : ملعون ملعون ملعون من عمل عمل قوم لوط ملعون من جمع بين المرأة و ابنتها ملعون من سب شيئا من والديه ملعون من أتى شيئا من البهائم ملعون من غير حدود الأرض ملعون من ذبح لغير الله ملعون من تولى غير مواليه

“Етти нафар тоифани Аллоҳ лаънатласин!”, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қайсинисини уч мартадан такрорладилар. Сўнгра бундай дедилар: 

“Кимки Лут қавмининг амали (баччавозлик)ни қилса, малъундир, малъундир, малъундир! Кимки онаси билан қизини никоҳлаб (ёки зино қилиб) жамласа, малъундир! Кимки ота-онасидан бирортасини сўкса, малъундир! Ҳайвонлардан бирортасига жинсий яқинлик қилган кимса малъундир! Ернинг чегараларини ўзгартирган кимса малъундир! Аллоҳдан бошқа учун жонлиқ сўйган кимса малъундир! Кимки ўзининг хўжайинидан бошқани эга тутса, у малъундир!” (Ҳоким, 6/8053).


38-ҳадис:

لعن الله من بدا بعد هجرة لعن الله من بدا بعد هجرة لعن الله من بدا بعد هجرة إلا في فتنة فإن البدو خير من المقام في الفتنة

“Ҳижрат (ислом ривожланиб бўлгани)дан кейин саҳрода (таркидунё қилиб) яшаган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Ҳижратдан кейин (таркидунё қилиб) саҳрода яшаган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Ҳижратдан кейин (таркидунё қилиб) саҳрода яшаган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Фитна даври бундан мустасно, чунки, албатта фитна жойидан кўра саҳрода яшамоқ яхшидир!” (Табароний, 2/2074).


39-ҳадис:

لعن الله من ادعى إلى غير أبيه ولعن الله من تولى غير مواليه والولد لصاحب الفراش وللعاهر الحجر ليس لوارث وصية

“Отасидан бошқани (ота деб) даъво қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин! ўзининг Ўз хўжайинидан бошқани бошлиғи деб билган кимсани Аллоҳ лаънатласин! Бола тўшак эгасиники, фаҳш қилувчи ундан узоқлаштирилади. Меросхўрга (мол) васият қилиш йўқ!” (Табароний, 5/5057).


40-ҳадис:

من أحدث في الإسلام حدثا فعليه لعنة الله والملائكة والناس أجمعين لا يقبل منه يوم القيامة صرف ولا عدل قيل يا رسول الله فما الحدث قال من قتل نفسا بغير نفس أو امتثل مثله بغير قود أو ابتدع بدعة بغير سنة قال والعدل الفدية والصرف التوبة

“Кимки исломда бирорта янгилик (бидъат) пайдо қилса, бас, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жами одамларнинг лаънати бўлсин! Қиёмат куни ундан “сарф”и ҳам, “адл”и ҳам қабул бўлмайди”. “Эй, Расулуллоҳ! “Янгилик” деганингиз нима?”, дейилди. Ул зоти шариф: “У кимки ноҳақ тирик жонни ўлдирса, ёки қасос бўлмаган вақтда қулоқ-бурнини кесиб ташласа ёки суннатдан бошқа бидъатни пайдо қилса, ўшадир!”. Кейин “адл” бу фидя (каффорат), “сарф” бу тавба, дедилар (Исҳоқ ибн Роҳвайҳ, 1/397; “Иттихоф ул-хийарат ал-маҳара”, 1/383; “ал-Матолиб ал-олия”, 3/2988).

Имом ад-Дайламий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилишича, бошқа бир ҳадиси шарифда бундай дейилган:

إذا ظهرت البدعُ فى أمتى فليُظْهِر العالمُ علمَه فإنْ لم يفعلْ فعليه لعنةُ الله

“Қачон умматим ичида бирор бир бидъат юзага чиқса, олим ўз илмини зоҳир қилсин. Бас, агар у шундай қилмаса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!” (Дайламий, 1/1271). 


41-ҳадис:

ألا لعنة الله والملائكة والناس أجمعين على من انتقص شيئًا من حقى وعلى من أبى عترتى وعلى من استخف بولايتى وعلى من ذبح لغير القبلة وعلى من انتفى من ولده وعلى من برئ من مواليه وعلى من سرق من منار الأرض وحدودها وعلى من أحدث فى الإسلام حدثًا أو آوى محدثًا وعلى ناكح البهيمة وعلى ناكح يده وعلى من أتى الذكران من العالمين وعلى من يحصر ولا حصور بعد يحيى بن زكريا وعلى رجل تأنث وعلى امرأة تذكرت وعلى من أتى امرأة وابنتها وعلى من جمع بين الأختين إلا ما قد سلف وعلى مغور الماء المستاق وعلى المتغوط فى ظل النزال وعلى من أذانا فى سبلنا وعلى الجارين أذيالا وعلى الماشين اختيالا وعلى الناطقين أشعارًا بالخنا وعلى الشاربين فضالا وعلى المعقوس نعالا    

“Эй, огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати: менинг ҳаққимдан бирортасини камайтирган кимсага; зурриётимни беҳурмат қилган кимсага; менинг валоятим (мақомим)ни енгил санаган кимсага; қибладан бошқага қараб жонлиқ сўйган кимсага; ўз боласини инкор қилган кимсага; ўз хўжайинидан воз кечган кимсага; ернинг белгилари ва чегараларини ўғирлаган кимсага; исломда бирорта янгилик (бидъат) пайдо қилган ёки бидъатчи сифатида яшириниб юрган кимсага; ҳайвонга уйланган ёки қўлига уйланган кимсага; оламда эркакларга жинсий яқинлик қилган кимсага; бўйдоқ ўтган кимсага – зотан Яҳё ибн Закариё алайҳиссаломдан кейин бўйдоқлик йўқ; хотинга ўхшаган эркакка, эркакка ўхшаган аёлга; хотини билан ҳам ва унинг қизи билан ҳам жинсий яқинлик қилаверадиган кимсага; икки опа-сингилни бирданига хотин қилиб юрган кимсага – бу агар ушбу ҳукмдан олдин ўтган бўлса, майли; оқиб турган сувни тўғон қуриб, бекитган кимсага; соя тушиб турган дам олиш жойларига қазойи ҳожат қилган кимсага; бизнинг йўлларимизга озор етадиган нарсалар ташлаган кимсага; бир-биридан ўзишга интиладиган қўшниларга; манманлик қилиб юрувчиларга; уят шеърларни айтувчиларга; маст қилувчи ичимликлар ичувчиларга; оёқ кийимини тақиллатиб юрувчиларга (Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати) бўлсин!”     (Суютий, “Жамъ ул-жавомеъ”, 1/286).


Тўпловчи: Ҳамидуллоҳ Беруний