1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳалол савдонинг натижаси

05:00 / 11.03.2017 3134 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, бир солиҳ киши кўплаб савдо расталарига раҳбарлик қиларди. Қўл остида ишлайдиган савдогарларга “Агар сотаётган маҳсулотингизда бирорта айб бўлса, харидорга ўша айбни очиқ айтиб сотинглар!” деб тайинлар эди. 

Бир куни у раҳбарлик қиладиган дўконларнинг биридан бир яҳудий айбли мато сотиб олди. Ҳалиги солиҳ раҳбар муҳим иш билан узоққа кетган эди. Ўша матони сотаётган киши ўзича “Бу бир яҳудий одам бўлса. Бунга матодаги айбни айтмай сотсам ҳам бўлаверади” деб ўйлади-да, айбини айтмай, индамай сотиб юборди. 

Маҳсулотлар орасида мазкур айбли газлама борлигини раҳбар ҳам биларди. Бир оздан сўнг у келиб, ходимидан ҳалиги айбли мато қаердалигини сўради. Ходим: “Уни бир яҳудийга уч минг дирҳамга сотиб юбордим. Аммо айбини айтмадим” деб жавоб берди. Хўжайин ундан: “Ўша яҳудий қаерда?” деб сўради. “Карвон билан бирга жўнаб кетди” деб жавоб берди ходим. Хўжайин дарҳол ходимидан яҳудий берган пулларни олиб, карвонни излаб кетди. 

Орадан уч кун ўтиб, карвонга етиб олди ва ҳалиги яҳудийни топиб, унга: “Эй фалончи, сен фалон газламани сотиб олган экансан. Унинг айби бор эди. Ма, берган дирҳамларингни олгин-да, матони қайтариб бер” деди. Яҳудий бояги хўжайиндан: “Сени бундай қилишга нима мажбур этди?” деб сўради. Хўжайин эса: “Ислом дини. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Ким бизни алдаса, у биздан эмас” деганлар”, деб жавоб берди. 

Бу гапларни эшитган яҳудий савдогарлар бошлиғига: “Сизларга берган дирҳамларим сохта эди. Мана бу, ҳақиқий уч минг дирҳам. Ол буни. Бу пулларга яна қуйидагиларни ҳам қўшимча қиламан: “Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Ва анна Муҳаммадан Росулуллоҳ!!!” 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Сабр ва намоз билан ёрдам истанглар, Бақара сураси, 45оят.Йиғисиғи билан, нолиш билан, додфарёд билан, куйқўшиқ билан ёки одамзотдан эмас.

3081 12:10 / 27.12.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй Абдуллоҳ ибн Қайс .Лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ,ни кўп айт, чунки у жаннатнинг хазиналаридан биридир,, деганлар.

2565 21:45 / 14.06.2020
Болалигингда касал бўлиб қолсанг, доктор .Сени нима безовта қиляпти, деб сўраса, онангга қараб, жавобни унга ҳавола қилар эдинг, чунки сен ҳис қилган нарсани онанг давоми...

1894 11:54 / 10.11.2018
Балоофатларга йўлиқишимиз гуноҳлардан тўхтаб, ўзимизни ўнглаб олишимиз учундир.

1556 08:00 / 06.02.2019
Аудиолар

120064 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41732 14:35 / 11.08.2021