1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

"Ҳадис ва Ҳаёт" 1-жузи (MP3)

05:00 / 10.03.2017 3699 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" 1-жузи (MP3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Муқаддима» деб номланган 1-жузи ёзилган аудиодиск савдога чиқарилди.

Аллоҳ таолонинг инояти ва мухлис бандаларнинг саъй-ҳаракатлари ила сиз азизларга орзиқиб кутилган «Ҳадис ва Ҳаёт» китобини тақдим қилиш бахтига муяссар бўлиб турибмиз. Бу китоб барчамизнинг севикли пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо алайҳиссаломнинг энг мўътабар ҳадис китобларда келган сара ҳадисларининг замонавий шарҳидир.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг  «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт»ни ёзиш жараёнида у кўпчилик тушунадиган содда тилда бўлишига алоҳида эътибор берилди. Қолаверса, бу китоблар юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг ягона ва доимий фиқҳий мазҳаби бўлмиш ҳанафий мазҳабида бўлиши эътиборимизда турди.
Албатта, бош вазифалардан бири Аллоҳ юборган ва Пайғамбар алайҳиссалом татбиқ қилган мўътадил Ислом таълимотларини халқимизга етказиш эди. Шунинг учун ҳам баъзи фирқа ва тоифаларга раддиялар берилиб, уларнинг даъволари нотўғрилиги баён қилинди. Агар мазҳабимизда олинмаган ҳадислар келса, у ҳадисга қайси мазҳаб амал қилиши ва ҳанафий мазҳабида нима учун бу ҳадис олинмагани айтиб ўтилди. Баъзи ҳолатларда шарҳ қилинаётган матнда ҳанафий мазҳаби далили зикр қилинмаган бўлса, ўша далилни бошқа китоблардан топиб, ўз ўрнида зикр қилинди. Ҳозирги кунимизда турли омилларга кўра, мусулмонлар ичида тарқалиб, кўпчиликнинг ташвишига сабаб бўлаётган масалалар ҳам ўрни келганда ҳужжат ва далиллар билан ҳақиқий шаръий ҳукми айтиб ўтилди. Ихтилофлар ноўрин эканлиги баён қилинди.
Китобнинг жузлари асосан мавзуга қараб белгиланди. Мисол учун, «Поклик китоби», «Таом ва шароб китоби», «Яхшилик ва ахлоқ китоби», «Рўза китоби» ва шунга ўхшаш. Ҳаммаси бўлиб, «Ҳадис ва Ҳаёт» китоби ўттиз тўққиз жузни ташкил қилди. Улардан мусулмон одамнинг ҳаётида дуч келадиган асосий масалаларнинг барчасига жавоб топиш, ҳеч бўлмаганда, йўлловчи маълумот олиш мумкин.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Муқаддима» жузи ушбу силсила ва унга асос бўлган манбалар ҳақида, силсилага оид илмий истилоҳлар, ҳадиси шарифларнинг дийнимизда тутган ўрни, ҳадис илми ва унинг тарихи, ҳадисларни ўрганиш ва уларга амал қилиш тартиб-қоидалари каби муҳим масалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ўз ичига олган бўлиб, ҳадиси шарифлар гулшанининг бўсағаси бўлажак, иншааллоҳ.






Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: « Ҳадис ва ҳаёт 1-жуз» (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2015
Ҳажми: 6 соат 22 дақиқа


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг 3247-хулосаси асосида нашр этилган

Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган шаҳри:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 94) 560 1212
Асака шаҳри: (+99890) 621 2369
Марғилон шаҳри: (+99873) 253 4215
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99893) 5035694
Ургенч шаҳри: (+99894) 1188880
(Иш вақти 09:00 - 17:00)
www.hilolnashr.uz     


Ушбу аудиокитобда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01. Сўзбоши
02. Тақдим
03. Муқаддима
04. Суннат нима?
05. Суннат тарихи
06. Ҳадисни текшириш
07. Муҳаддислар
08. Улумулҳадис
09. Суннат ва фуқаҳолар
10. Муҳаддис имомлар ва фиқҳий мазҳаблар
11. Суннатнинг санад жиҳатидан тақсими
12. Ҳадис ила собит бўлган ҳукмларнинг тўртга бўлиниши
13. Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган амалларнинг турлари
14. Ҳадис ила собит бўлган ҳукмнинг даражаси
15. Суннатнинг турли истилоҳларда турли маъноларни ифода қилиши
16. Суннат муҳаддислар истилоҳида
17. Суннат фуқаҳолар истилоҳида
18. Суннат усули фиқҳ уламолари истилоҳида
19. Суннат саҳобалар истилоҳида
20. Муҳаммад алайҳиссаломдан содир бўлган нарсаларнинг иккига бўлиниши
21. Муҳаммад алайҳиссаломдан пайғамбарлик сифатлари ила содир бўлган суннатлар
22. Муҳаммад алайҳиссаломдан пайғамбарлик сифатларидан ташқари содир бўлган ишлар
23. Қандай нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақозоси ила содир бўлган
24. Пайғамбар алайҳиссаломдан иршод тариқасида содир бўлган нарсалар
25. Суннатдаги аҳкомларнинг умумий ва ҳусусийга тақсимланиши
26. Суннат ва ақоид масалалари
27. Эслатма
28. Саҳиҳ ҳадисларни ҳам танлай билиш керак
29. Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар
30. Мувароуннаҳрда ҳадис ва муҳаддислар
31. Ҳадис ўрганувчилар одоблари
32. Муаллифдан
33. Имом Бухорий
34. Имом Муслим
35. Имом абу Довуд
36. Имом Термизий
37. Имом Насаий
38. Имом ибн Можа
39. Молик ибн Анас
40. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
41. Имом Доримий
42. Имом Ҳоким
43. Имом Шофеъий
44. Китобнинг истилоҳи
46. Китобнинг тақсими

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot 5жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Намоз, деб номланган 5жузи ёзилган давоми...

5133 05:00 / 10.03.2017
Исҳоқжон домла Бегматовнинг .Жумъа мавъизалари, аудио жамланмалариИсҳоқжон Бегматов .Жумъа мавъизалари, 1диск МР3Ушбу аудиожамланмада Тошкент шаҳридаги давоми...

6522 05:00 / 11.03.2017
Қуръони карим маънолар таржимаси мр3маълумот учун телефон 2162927

2947 05:00 / 09.03.2017
quotҲадис ва Ҳаётquot 4жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Поклик, деб номланган 4жузи ёзилган давоми...

2842 05:00 / 09.03.2017