50 02.02.2015

"Ҳадис ва Ҳаёт" 4-жузи қайта нашр этилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Поклик» деб номланган 4-жузи қайта нашр этилди.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
 Ушбу жузда Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила покликнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб, динимизда поклик қанчалар фазилатли нарсага айланганини англаб етишга ҳаракат қиламиз. Пок¬ликнинг фазли бу дунё билан чегараланиб қолмайди. У охиратимизни обод этиш учун ҳам ас¬қотади, албатта.
Бу китоб орқали Таҳорат одоблари, хало одоблари, сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлишини ўрганамиз. Таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувларни фарқлашни ўрганамиз. Нопок сувларни поклаш мумкинми, йўқми, уни ҳам билиб оламиз. Нажосатни кетказиш учун нима қилишимиз лозим каби покликка оид масалалар сараланган мўътабар ҳадислар орқали батафсил баён этилган.

 

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: Ҳадис ва Ҳаёт. 4-жуз. Поклик китоби
Нашриёт: «HILOL NASHR» МЧЖ
Сана: 2013 йил
Ҳажми: 304 бет
Ўлчами: 84×108/32
ISBN: 978-9943-4094-7-7

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 158-сонли тавсияси ила чоп этилган

 

Мурожаат учун телефон: 


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган, Асака, Марғилон шаҳарлари:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99890) 9951341
Ургенч шаҳри: (+99894) 1188880

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

 

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Кириш сўзи
Покликнинг фазилатлари ҳақида  
Сувларнинг ҳукми ҳақида  
Нажосатни кетказиш ҳақида  
Қон, сийдик, мазий ва бошқаларни поклаш ҳақида  
Хало одоблари ҳақида  
Истинжо ҳақида  
Бетаҳоратлик сабаблари  
Таҳоратнинг одоблари  
Таҳорат ва унинг муддати баёни  
Маҳсига масҳ тортиш  
ўусл ҳақида, ғуслнинг сабаблари  
ўуслнинг одоблари ва ҳаммомнинг ҳукми  
ўуслнинг баёни ва жунубнинг ҳукми ҳақида  
Ҳайз, нифос ва истеҳоза ҳақида  
Ҳайз пайтида қилинган жинсий яқинликнинг каффороти
Ҳайзли ва нифосли аёлларнинг ҳукми ва уларнинг пок бўлиши
Мустаҳозанинг ҳукмлари
Мустаҳоза эътикоф ўтиради ва эри унга яқинлик қилади
Таяммум ҳақида  
Таяммумнинг сабаблари ва боғланган яранинг устига масҳ тортиш ҳақида  
Таяммум кайфияти ҳақида
Хотима