103 10.03.2017

"Ҳадис ва Ҳаёт" 7-жузи (MP3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Намоз-3» деб номланган 7-жузи ёзилган аудиодиск савдога чиқарилди. 

Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг еттинчи жузи – «Намоз китоби»нинг учинчи қисмида ҳам аввалги икки қисмдаги каби намозга оид кўпгина ҳукм ва маълумотлар келади. Жумладан, ийд намозлари ҳақида батафсил маълумот олиш билан бирга, ийд куни қилинадиган ишлар ҳақида ҳам тўла билимга эга бўласиз.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 7-жуз. «Намоз китоби 3» ( CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2012
Ҳажми:  666 дақиқа

Нархи:  4500 сўм 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг 788-сонли тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефонлар:

Тошкент (+998 71) 216 29 27

Андижон, Наманган, Асака шахарлари (+998 90) 322 25 22, (+998 74) 731 33 33

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

 

Ушбу аудио диск қуйидаги мавзуларни ўз ичига олган:

1. Кириш
2. Суннат намозлар ҳақида
3. Ийд намозига чиқиш ва унинг вақти
4. Ийд намози ва хутба
5. Рамазоннинг ўттизинчи куни ҳилол кўринса, оғиз очилади ва эртасига Ийд намозига чиқилади
6. Ийд учун ясаниш лозим
7. Ийдда мубоҳ кўнгилхуши жоиз
8. Кусуф намози
9. Кусуф намозига чақириш
10. Кусуф намозининг турлари
11. Ой тутилганда жаҳрий, қуёш тутилганда махфий қироат қилиш
12. Кусуф намозидаги қироат
13. Хутба
14. Намоз ўрнига Аллоҳга илтижо қилиш ва яхшилик қилиш кифоя
15. Пайғамбар алайҳиссаломга кусуф намозида кашф қилинган нарсалар
16. Барча оятлар учун сажда қилиш
17. Истисқо намози
18. Истисқо хутбасининг матни
19. Имом одамларнинг истисқо ҳақидаги талабларига жавоб беради
20. Ёмғир ва шамол пайтида айтиладиган дуолар
21. Ёмғир табаррук қилинади
22. Аллоҳга унинг аҳбобларини васила қилиш жоиздир
23. Чошгоҳ намози
24. Завол суннати
25. Тунги намоз ва унинг фазли
26. Тунги намознинг адади ва кайфияти
27. Тунги намоз ошкора билан сир орасида бўлади
28. Тунги намоздаги қироат ва дуо
29. Суннат намозларнинг қазоси ўқилади. Уларни ўтириб ўқиш ҳам жоиз
30. Нафл намозлар уйда бўлгани афзал
31. Истихора намози
32. Тасбеҳлар намози
33. Тавба намози
34. Ҳожат намози
35. Жанозалар ҳақида
36. Ўлимни орзу қилишдан қайтариш. Аллоҳга яхши гумонда бўлиш
37. Жон бераётган одам ҳузурида дуо ва Қуръон қироат қилиш
38. Мўминнинг ўлими аломатлари ва умматнинг умри
39. Ўлимда бандаларга роҳат бор
40. Айтиб йиғлаш ва шунга ўхшаш нарсаларнинг ҳаромлиги
41. Маййит айтиб йиғлаш ва шу кабиларни васият қилса, азобланади
42. Овозини кўтармай йиғлаш жоиз
43. Сабр, розилик ва уларнинг гўзаллиги ҳақида
44. Фарзандлар ўлимининг ажри
45. Беморни кўриш ва унинг ҳаққига дуо қилиш
46. Маййитнинг юзини очиш ва ўпиш жоиз
47. Пайғамбар алайҳиссалом вафот этганларида нималар қилинган
48. Маййит учун лозим нарсалар
49. Шаҳид ювилмайди, унга жаноза ҳам ўқилмайди
50. Кафанлаш
51. Эҳромдаги кишининг кафани
52. Ювиш, кафанлаш пайтида хушбўй тутатиш ва яхшиликларни зикр қилиш
53. Маййитга намоз ўқиш
54. Овоз чиқарган гўдак вафот этса, жаноза ўқилади
55. Жаноза намозининг фазли. Намоз ўқувчи қаерда туради?
56. Жаноза намозини масжидда ўқиш жоиз
57. Қабрга ва ғойибга жаноза ўқиш
58. Бир неча жанозага бир намоз кифоя
59. Саф кўп бўлса, дуонинг қабулига умидли бўлади
60. Мусулмонларнинг маййитга мақтови қабулдир
61. Ўзини ўзи ўлдирганга жаноза ўқилмайди
62. Дафн ишини тезлаштириш ва ғурбатдаги ўлим
63. Жанозада юриш одоблари
64. Раҳмат фаришталари жанозани кузатиб боришади. Жаноза ўз амали билан қолади
65. Жанозага ўрнидан туриш
66. Қабр, дафн ва унинг вақти
67. Қабр зийнатланмайди, устига бино қилинмайди ва унга ўтирилмайди
68. Эҳтиёж учун маййитни кўчириш, қабрни очиш жоиз
69. Қабр саволи ва азоби ҳақида
70. Сабот сўраб дуо қилиш
71. Таъзия ва қабрлар зиёрати ҳақида
72. Қабрлар зиёрати ва уларнинг аҳлига дуо қилиш
73. Пайғамбар алайҳиссалом оналарининг қабрини зиёрат қилганлар
74. Маййит бошқаларнинг амалидан манфаат олади