388 10.03.2017

"Ҳадис ва Ҳаёт" 5-жузи (MP3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Намоз» деб номланган 5-жузи ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди.

Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг  «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Намоз диннинг устуни ва мўминнинг меърожи эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ибодатнинг қадр-қиммати ва фазлу баракоти ҳам баланд. Шунинг учун Ҳадис ва Ҳаёт китобининг 3 та жузи - 5, 6, 7-жузлари ушбу мавзуга бағишлангандир.  Шу билан бирга, намознинг аҳкомлари кўплиги ва амаллари ўта дақиқлигини тўла англаб етмай туриб, уларни илмий асосда ўрганмай туриб, ҳаётимизга тўла татбиқ этмоғимиз қийин.
Ушбу аудиокитоб намозга оид кўпгина масалалар юзасидан ҳамма учун керакли ва зарур ҳукм ва маълумотларни ўз ичига олган.
Уни диққат билан тинглаб чиқсангиз, Исломнинг улуғ устуни – намоз ибодати ҳақида етарли ва мукаммал маълумот олмоғингиз мумкин.
Сиз унда Исломнинг беш рукнидан иккинчи рукнни бўлган намознинг фарзлиги ва фазли ҳақида, унинг хикматлари хақида батафсил маълумот оласиз.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 5-жуз. «Намоз китоби» (2 CD МР3) 
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2012
Ҳажми:  760 дақиқа

Нархи:  5500 сўм 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг 788-сонли тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефонлар:

Тошкент (+998 71) 216 29 27

Андижон, Наманган, Асака шахарлари (+998 90) 322 25 22, (+998 74) 731 33 33

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

 

1-Диск

1. Муқаддима
2. Намознинг фарзлиги ва унинг фазли
3. Намознинг ҳикматлари
4. Намозларни муҳофаза қилиш
5. Ўрта намоз – аср намози
6. Намознинг вақтлари
7. Бир ракъати топилган намознинг ҳаммаси топилади
8. Намознинг узрлари
9. Нафл намоз ўқиш ман қилинган вақтлар
10. Намознинг шартлари
11. Поклик
12. Қиблага қараш
13. Сафардаги нафл намозда қибла
14. Авратни бекитиш
15. Аёл кишининг намоздаги либоси
16. Пок кавуш ила намоз ўқиш жоиз
17. Намозда калом ва амални тарк қилиш
18. Азон ва иқомат
19. Азон ва иқоматнинг баёни
20. Азоннинг мустаҳаби
21. Масжидда иккита муаззин бўлиши
22. Икки азон орасидаги дуо мақбул
23. Мисвок ҳақида
24. Салла ҳақида
25. Сутра ҳақида
26. Сутрага яқинлашиш
27. Намозхоннинг олдидан ўтиш
28. Имомнинг сутраси ҳаммага кифоя
29. Намозни кесадиган нарсалар
30. Намознинг кайфияти
31. Намознинг гўзал суннатлари, икки қўлни кўтариш ва такбирлар
32. Намозни бошлаш дуоси
33. «Аъузу биллаҳ»ни айтиш
34. Фотиҳадан кейин «омийн» айтиш
35. Фотиҳадан кейин зам сура қилиш

2-Диск
36. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва аср намозларида қироат қилган суралар
37. Шом ва хуфтонда қироат қилинган суралар
38. Бомдод намозидаги қироат
39. Бир сурани икки ракъатда қайта ўқиш жоиз
40. Рукуъъ ва ундаги тасбеҳ
41. Рукуъдан бош кўтариш ва ҳамд айтиш
42. Сажда ва ундаги тасбеҳ
43. Саждадаги дуо мустажоб
44. Икки сажда орасида ўтириш ва ундаги дуо
45. Истироҳат ўтириш
46. Биринчи ташаддуд ва намозда ўтириш ҳолати
47. Намозда хушуъ ва уни гўзал адо этиш
48. Намознинг энг афзал амали
49. Намозда қунут
50. Саломдан олдинги дуо
51. Тик туришга ва қироатга қодир бўлмаган киши
52. Фарз нуқсони нафлдан тўлдирилади
53. Намоздаги макруҳ ишлар
54. Тупуриш, қўлини белга тираш, тошларни тўғрилаш ва қўл билан ишора қилиш
55. Таом ҳозир бўлганида ва ҳожат танглигида намоз ўқиш
56. Сочини йиғиштириш ва кийимни ерга судраш
57. Эснаш, бармоқларни қисирлатиш ва пуфлаш
58. Суннат намозлар
59. Бомдоднинг суннатлари
60. Таъкидланган суннатлар
61. Таъкидланмаган суннатлар
62. Витр ҳақида
63. Витрнинг баёни
64. Витрдаги қироат
65. Намоздан кейинги дуо ва зикр ҳақида
66. Саҳв саждасининг сабаблари
67. Тиловат саждаси ҳақида
68. Тиловат саждасининг ҳукми
69. Шукр саждаси
70. Намозда эҳтиёж юзасидан енгил амал жоиз