1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 35-жузи

05:00 / 02.02.2015 2852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 35-жузи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба» деб номланган 35-жузи қайта нашр этилди.

Туркумнинг ушбу жузи дийнимизнинг энг гўзал, энг нозик жиҳатларига – Аллоҳ таолонинг зикрига, У Зотга дуо қилиш, гуноҳларга истиғфор айтиш ва улардан тавба қилишга бағишланган. Ушбу китобни ўқиб зикр, дуо, истиғфор ва тавбанинг моҳияти, ҳикматлари, одоблари ва тартиб-қоидаларини ўрганасиз. Шунингдек, зикрнинг маълум лафзларни кўзни юмиб олиб такрорлашдан кўра улкан нарса эканлигини, дуо ҳам оят ёки ҳадисда келган ибораларни ёки ўзи тўқиган сўров маъносидаги сўзларни икки қўлни кўтариб талаффуз қилишдан кўра умуман бошқа бир ҳол эканини, истиғфорнинг фойдалари жуда кўп эканини ва тавбанинг ҳақиқати нимадан иборатлигини ҳам билиб оласиз.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 35-жуз. Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2012 йил
Ҳажми:  360 бет
Ўлчами: 84×108/32
ISBN: 978-9943-00-825-0
Нархи: 8000 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 97 -сонли тавсияси ила чоп этилган



Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Зикр ва зокирлар фазли ҳақида.
Аллоҳнинг гўзал исмлари
Исмул Аъзам
Тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлилнинг фазли
Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» жаннатнинг хазиналаридандир
Намоздан кейинги зикр ва тасбеҳ
Намоздан кейинги жамоъий дуо
Жамоат ила дуо қилиш
Эрталаб ва кечқурунги тасбеҳ ва зикр
Хулоса. Зикрнинг фойда ва самаралари
Зикрнинг сийғалари
Зокирнинг одоблари
Дуо ҳақида. Дуонинг фазли
Дуо одоблари
Мақбул дуо
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қилган дуолари
Жамловчи дуолар
Паноҳ сўраш калималари ҳақида
Махсус дуолар ҳақида. Мушкули борнинг дуоси
Сафар ва ундан қайтиш дуоси
Видолашув дуоси
Ҳар бир манзилга тушиш дуоси
Мажлисдан туриш дуоси
Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган қавл
Уйдан чиқиш ва унга кириш дуоси
Ёмғир, шамол ва момақалдирокдаги дуо
Ҳилолни кўргандаги дуо
Мева нишонасини кўргандаги дуо
Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо.
Қарзни узиш дуоси
Балога учраганни кўргандаги дуо
Беморнинг дуоси
Бозорга киришдаги дуо
Ёд олиш дуоси
Дуонинг одоблари
Набий алайҳиссаломга саловот
Истиғфор ва тавба ҳақида
Тавба ва унинг фазли
Тавбанинг вақти
Гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам Аллоҳ тавбасини қабул қилур
Тавбанинг ҳақиқати
Тавба умр бўйи
Тавба қиссалари
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси.
Иброҳим ибн Адҳамнинг тавбаси
Фузайл ибн Иёзнинг тавбаси
Маҳзунлик сафари
Куфада
Аллоҳ таолонинг раҳматининг кенглиги ҳақида

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot туркумининг 22жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Усмон ва давоми...

2563 05:00 / 02.02.2015
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳга У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсин Пайғабарларнинг афзали Муҳаммад Мустафога мукаммал ва тугал саловоту давоми...

4748 05:00 / 02.02.2015
quotЗикр аҳлидан сўрангquot тўпламининг 1жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг давоми...

3023 05:00 / 02.02.2015
.Мўминнинг умр сафари, муфассал ҳаж китоби МУҚАДДИМАДАН БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Бандаларига умрида бир маротаба ҳаж қилишни фарз қилган, ҳар вақт умра давоми...

896 21:19 / 27.10.2022
Аудиолар

118785 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40735 14:35 / 11.08.2021