1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

ТЎЛА КЕМАЛАР

05:00 / 07.03.2017 3004 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Энди инсон ўзининг нимадан яратилганига бир боқсин. У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яратилган-ку!» (Ториқ сураси, 5-7 оятлар.)

Бу оятлар нозил бўлган пайтларда инсон ўғли ҳаёт мўъ-жизасини тадқиқ этадиган ҳозиргидай имконларга эга эмас эди. Қўлида на заррабин (микроскоп), на бошқа кузатув асбо-би бор эди. Шунга қарамай, Қуръони карим ҳамма асрларга хитоб этиб, манийнинг (сперманинг) хусусиятларидан баҳс юритмокда. Яна, Ёсин сурасининг 41-оятида ҳам Аллоҳ таоло:
«Биз уларнинг авлод - зурриётларини (Нуҳ пайғамбар билан бирга одамларга ва турли жониворларга) тўла кемада кўтарганимиз (ва тўфон балосидан нажот берганимиз) улар учун (Бизнинг қудратимизни кўрсатадиган) яна бир аломатдир», дея марҳамат қилади.
Бу оятнинг турган-битгани бир мўъжиза эканлиги заррабин каби текширув воситалари фанга кириб келгачгина маълум бўлди. Ва бу асбоблар орқали манийни кузатганлар ҳайрат ичра кўрдиларки, маний худди торпил шаклида ҳаракатла-нувчи милёнлаб кемалардан иборат эди.
Доктор Фритс Кан 1944 йил босмадан чиққан ва уч марта нашр этилган „Таносил ҳаётимиз" номли асарида маний кемалари ҳақида қуйидаги хулосаларини баён қилган ва ўзи билмаган ҳолда Қуръон оятларини илмий жиҳатдан тасдиқлаган эди:
„Ирсият „торпили" бўлган уруг ҳужайраси олд тарафда нуқта катталигида бир бош, орқа тарафида эса парвона каби айланган бир думдан иборат бўлиб кўринади. Бу ҳужайра махсус бир бўёқ билан бўялса ва минг марта катталаштирил-са, ички тузилишини ҳам кўриш мумкин бўлади ва у бир торпил шаклидаги нақлиёт воситаси бўлиб кўринади. Нақлиёт жиҳозида эса, отадаги ирсият китласи бор ва у бу китлани (зурриётни) онанинг вужудига нақл этганлиги маълум бўла-ди".
Ҳа, юқорида келтирилган оятлар ҳақиқатан инсонни ҳай-ратга солади. Чунки спермаларнинг, Фритс Кан ҳам таъкидлаган, „бир торпилли кемалар"дан фарқи йўқ. Ва ишонганлар учун Жаноби Ҳақнинг қудратини кўрсатувчи бир белги-аломат ҳукмидадир.

--------

Торпил - ҳарбий кемаларда сувости қуроли сифатида ишлатиладиган йирик бомба.
Нақлиёт - улов (транспорт)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол давоми...

3817 05:00 / 07.03.2017
Мақолани кўчириб олиш

2920 05:00 / 07.03.2017
Мўъжизалар оламиТошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош давоми...

3245 05:00 / 07.03.2017
Зайд ибн Холид р.а. ривоят қилади Набий с.а.в. Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдимrdquo. давоми...

3243 05:00 / 07.03.2017