1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

АЖАБ БИР МЎЪЖИЗА

05:00 / 07.03.2017 3205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тангри Таоло Қаҳф сурасининг 25-оятида золим ҳоким истибдодидан иймонларини сақлаб қолиш учун бир қаҳфга -ғорга паноҳ тортиб кирган етти киши ҳақида шундай марҳамат қилади: «Улар ғорларида уч юз йил қолдилар ва бунга яна тўққиз йил қўшдилар». Қизиқ, бу етти асҳобул қаҳфнинг ғорда бўлган пайтлари нимага тўғридан-тўғри уч юз тўққиз йил деб айтилмасдан, тўққиз йил алоҳида илова қилиняпти?

Бундай тушунтириш тарзи илк қарашда бизга ғалати кўриниши мумкин. Аслида эса, катта мўъжиза бўлиб, инсон қўллаб турган қуёш ва ой ҳисоби (шамсий ва қамарий йиллар) орасидаги фарқни хато-камчиликсиз айнан ифодалайди.
Маълумки, қуёш йили еримизнинг қуёш атрофида айланишидан юзага келади ва ернинг маълум нуқтадан кетма-кет икки марта ўтиш муддати - 365,242217 қуёш куни бир қуёш йилини ташкил этади.
Ой йили эса, 354,367668 кундан иборатдирки, бу - ойнинг ер атрофида 12 марта айланиш муддатидир.
Ҳисоблаб чиқилса, қуёш ва ой йиллари орасида 10,874537 кунлик (11 кунга яқин) фарқ бор. Бунга кўра, 100 қуёш йили 103 ой йилига тўгри келади.
Агар 300 қуёш санасини ой санасига айлантирмоқчи бўлсангиз, оятда таъкидланганидек, бунга (300 қуёш йилига) яна 9 йилни қўшишингиз керак бўлади.
Мана, ўн тўрт аср олдин акс этган ва ҳозирги замон йилига ҳам ёруглик таратиб турган Қуръон мўъжизаларидан яна бири.

Доц. Жалол Қиржон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръоннинг келажак ҳақидаги берган хабарларидан бири Рум сурасининг аввалги оятларидан жой олганди. Бу оятларда Византия Рум Империясининг оғир мағлубиятга давоми...

4696 05:00 / 09.03.2017
Мақолани кўчириб олиш

2921 05:00 / 07.03.2017
quotБизни мусулмон қилган Қуръондаги сонларнинг сиридирquot дейди математик олим, доктор Матрикс.Байналмилал бир конференсага иштирок этиш учун Будапештга келган давоми...

4669 05:00 / 07.03.2017
Зайд ибн Холид р.а. ривоят қилади Набий с.а.в. Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдимrdquo. давоми...

3243 05:00 / 07.03.2017