1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
16:55 / 06 апрель 2054 Кўриш режими

Ўзбекистонлик қори Қуръон мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади

Саудия Арабистони томонидан ташкил қилинган «Суфаро» онлайн Қуръон мусобақасининг 23-кунги сонида Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртининг 3-босқич талабаси Муҳаммадамин Исмоилов муваффаққиятли иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Машҳур қироат олими, Қуръони Карим ходими, устоз, доктор Айман Рушдий Сувайд ҳазратлари Муҳаммадамин қорининг тиловатини юқори баҳолади.

Доктор Айман Рушдий ҳазратлари юртдошимизнинг қироатини эътироф этиб, жумладан шундай дедилар:

«Баракаллоҳ. Бу қадрли иштирокчи Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган қорилардан экан. Тиловати ниҳоятда пухта, пишиқ бўлиб, устозимиз, шайх Маҳмуд Халил Ҳусорий раҳимаҳуллоҳнинг тиловатларига ўхшатиб қироат қилиб бердилар. Маълумки, устозимиз бутун дунёга Қуръон тиловати ва нурини таратган зот эдилар. Ўғлим, тиловатингиз мумтоз, тажвид қоидалари ҳар жиҳатдан ўз ўрнида. Бироқ «жааааҳум» калимасини кўп чўзиб юбордингиз. Аслида қоидага мувофиқ «жааааҳум» дейилса, кифоя. Чунки бу ерда ушбу калима тўрт ҳаракат чўзилади. Табиий мадга яна бир табиий мад миқдорини қўшсангиз етади. «Жаа» бу икки ҳаракат, бунга яна шунча миқдордаги ҳаракатни қўшинг, натижада «жааааҳум» бўлади. Сиз эса саккиз, ўн ҳаракат чўзиб юбордингиз. Шунга ўхшаш калималарда мазкур қоидага амал қилинг. Ортиқча чўзманг. Қолганлари мумтоз».

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз