1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

бароат -

«Бароат» сўзи ора очиқлик, шартномани бекор қилиш маъносини англатади. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мушриклар ўртасида тузилган аҳднинг бекор қилиниши ҳакида нозил бўлган Тавба сурасининг аввалги оятлари назарда тутилган. Ҳазрати Алий Набий алайҳиссаломнинг кўрсатмаларига биноан ушбу оятларни ўқиб, эълон қилганлар. Тавба сурасининг яна бир номи ҳам Бароатдир.