1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Наас сураси -

Маккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат.

Қуръони Каримнинг охирги сураси бўлмиш бу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятидаги «наас» сўзи ном бўлиб қолган. «Наас» – «одамлар» деганидир.

Бу сураи карима ёмонлик билан яхшилик орасидаги курашни тасвирлайди. Шу билан бир вақтда, кишиларни ёмонликдан узоқда бўлиш ва ундан ғолиб келишда Аллоҳ таолодан ёрдам сўрашга ундайди.