1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Қориъа сураси -

Маккада нозил бўлган. 11 оятдан иборат.

Бу сураи карима қиёмат куни ҳақида сўз юритиб, у кунни янги ном – «Қориъа», яъни «шиддат билан қоқувчи» деган ном билан атайди. Бу номнинг ўзи даҳшатли, чунки унинг қалбларни қўрқинчга тўлдирувчи маъноси бор. Ушбу сураи карима ана шу сўз билан бошлангани учун, бу сўз унга исм бўлиб қолган.

Сура ниҳоясида яхши амал қилиб ўтганлар нажотга эришишлари ва кофирлар азобу ҳасратда қолишлари таъкидланади.