1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Залзала сураси -

Мадинада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг исми ҳам унинг биринчи оятидан олинган. «Залзала» – «зилзила» деганидир. Бу ерда қиёмат қоим бўлгандаги улкан зилзила ҳақида сўз кетади.

Бу сураи карима қиёмат кунидаги баъзи воқеаларнинг васфи билан бошланади. Сўнг одамларнинг қайта тирилиши ва ҳисоб-китоб ҳақида сўз кетади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изаазулзилат сураси Қуръоннинг ярмига тенг келади», – деганлар.