1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳанафий фақиҳлари олтинчи табақаси - Кучли ва ўта кучли, мазҳабда бор ва заиф, зоҳир ривоят ва нодир ривоят орасидаги фарқни биладиган уламолар табақаси. «Канз», «Мухтор», «Мажмаъ» ва «Виқоя» каби китобларнинг муаллифлари худди мана шу табақадаги фақиҳлар ҳисобланадилар. Улар ҳам ўз китобларида номақбул гаплар ва заиф ривоятларни нақл қилмайдилар.