1445 йил 7 шаввол | 2024 йил 16 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳанафий фақиҳлари учинчи табақаси - Мазҳаббоши имомдан ривоят қилинмаган масалаларда ижтиҳод қиладиган фақиҳлар табақаси. Бу табақадаги мужтаҳидларга Ҳанафий мазҳабида Хассоф, Тоҳовий, Шамсул Аимма ал-Ҳалвоний, Шамсул Аимма ас-Сарахсий, Фахрул Ислом ал-Баздавий, Фахриддин Қозихон ва бошқалар киради. Бу табақадаги фақиҳлар шайхларга асл¬ларда ҳам, фаръларда ҳам хилоф қила олмайдилар. Улар ўз шайхлари ишлаб чиққан қоидалар асосида мазкур шайх¬лардан бир ривоят қолмаган масалаларда ҳукмлар чиқарадилар. Бу табақа ижтиҳод табақаларининг энг пасти ҳисобланади