1440 йил 16 жумадис сони | 2019 йил 21 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

ҚОМУС

ҳаж - «Ҳаж» сўзи луғатда «улуғ нарсани қасд қилиш»га ишлатилади. Ислом шариатида: Ҳаж – махсус маконда, махсус амаллар билан махсус ибодатни адо этишдир. Махсус замон. Ҳаж фақат махсус вақтда адо қилинади. Хусусан, унинг бош рукни Арафотда туриш Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бўлиши шарт. Бошқа вақтда ҳар қанча турса ҳам ҳаж ҳисобланмайди. Махсус макон. Ҳаж ибодатини адо этиш учун Аллоҳ таоло томонидан ирода қилинган маконлар: Масжидул Ҳаром, Арафот, Муздалифа, Мино каби жойлар махсус макондир. Бошқа жойларда бу ибодатларни адо этиш мумкин эмас. Махсус амаллар. Бунда эҳром, Каъбани айланиб тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъйи қилиш, Арафотда туриш, Муздалифада тунаш, шайтонга тош отиш каби амаллар кўзда тутилган.
Энг кўп кўрилганлар
Топ рейтинг www.uz Openstat