1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ас-Сурморий аз-Зоҳид -

Машҳур имом Абу Исҳоқ Аҳмад ибн Исҳоқ ас-Сурморий аз-Зоҳид Бухоронинг Сурморо қишлоғидан бўлиб, шижоатлиликда ўз замоналарининг тенги йўқ олими эдилар. Бу киши ҳақларида ёзилган қиссалар ниҳоятда кенг тарқалган. Усмон ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Мусо, Амр ибн Осим, Яъло ибн Убайд ва Абу Наим Фазл ибн Диккиндан таълим олганлар. Ўзларидан эса Имом ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Исмоил ал-Майдоний, Убайдуллоҳ ибн Восил ва ўғиллари Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ас-Сурморий ҳадис ривоят қилганлар. Абу Исҳоқ Аҳмад ас-Сурморийнинг шижоатлари тўғрисида «Тарихи Бухоро» китобида уч варақ нақл бор. Ҳижрий 242 (милодий 857) йилнинг рабиъул охир ойида вафот этганлар.