1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Иброҳим ал-Хизрий -

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Хизрий – Бухоро аҳлининг ишончли муҳаддиси ва олими. Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Суламий, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Ҳорисий ва Абу Абдуллоҳ ал-Азҳарийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Комил ал-Басирий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Жаъфарий ҳадис ривоят қилганлар. Тахминан ҳижрий 400 (милодий 1010) йилда вафот этганлар.