1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Харъонкатий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Хизр ал-Харъонкатий Бухоронинг  Харъонкат  номли  қишлоғидан. Бу киши Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бағавий, Абу Ҳомид Жибрил ибн Мажо ал-Кушоний, Таййиб ибн Муҳаммад ал-Иштиханий, Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бухорийдан таълим олганлар. Илм талабида Хуросон, Ироқда бўлганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 357 (милодий 969) йилнинг ражаб ойида Харъонкат қишлоғида вафот этганлар.