1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Муаззин ал-Бухорий ал-Ҳозимий -

Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Муаззин ал-Бухорий ал-Ҳозимий бухоролик олимлардан бўлиб, бу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Бағдодга бориб, у ерда ҳадиси шарифдан дарс олганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Ҳозимий Бухоронинг машойихларидан. Вазир Абу Али ал-Балъaмийнинг маслаҳатчиларидан эдилар. Ҳижрий 289 (милодий 903) йилда туғилганлар. Ҳижрий 372 (милодий 983) йилда ҳаж сафари ниятида Нишопурга келганлар ва одамлар у зотдан «Илми усул»ни ёзиб олганлар. Ҳижрий 373 (милодий 984) йили Нишопур йўлида вафот этганлар.