1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Исҳоқ ал-Хатиб -

Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Хатиб ҳам Бухоро аҳлидан бўлиб, «Ал-Жубуний» номи билан танилган эдилар. Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом-хатиб ва ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан эдилар. Ҳаж қилгандан сўнг Бағдодга келиб, Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ал-Марвазий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Сибадмуний ал-Устоз, Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ва Ҳомид ибн Билолдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Қосим ал-Азҳарий ва Ҳусайн ибн Муҳаммад ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 395 (милодий 1006) йил зулқаъда ойининг биринчисида, жума куни вафот этганлар.