1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Жоварсоний -

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Бакр ал-Жоварсоний Бухорода яшаган олимлардан. Бу киши зоҳид, тақводор ва доим ибодат билан машғул бўлиб, нафл намозларини кўп ўқирдилар. Кўзлари ожиз эди, аммо юз мингдан кўпроқ ҳадисни ёддан айтиб берардилар. Абу Яҳё ал-Ҳаммоний, Ҳусайн ибн Али ал-Жуъфий ва Саъид ибн Омир аз-Забъийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорий ва Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Бухорий у зотнинг шогирдларидан. Бу киши ҳижрий 258 (милодий 873) йили Омулда (Чоржўйда) вафот этганлар.