1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

аҳрор -

Aҳрор - (араб. - "ҳур" сўзининг кўплиги) -исломда "ҳур", "озод" маъноларини англатувчи тушунча. Тасаввуфда уч хил асирликдан халос топган кишига "ҳур" унвони берилади. Биринчиси - ҳайвоний ва шаҳвоний ҳис-туйғуларни енгиб, уларнинг асирлигидан қутулиш. Бу мартаба номи - "ҳуррияти омма". Бу хусусият ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Иккинчиси - ортиқча орзу-ҳаваслардан воз кечиш. Бу - "ҳуррияти хосса" аталиб, у тасаввуф аҳлининг кўпчилигида топилиши мумкин. Учинчиси - барча дунёвий тақлид, анъана ва машғулликлардан дилни пок тутиш. Бу - "ҳуррияту хоссатил-хосса" аталиб, у тасаввуф аҳлининг айримларигагина насиб этади