1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фосиқлик

11:15 / 22.01.2019 3293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мўмин-мусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири фосиқликдир.

«Фисқ» сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади.

Шаръий истилоҳда эса Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай, уялмасдан, очиқ-ойдин қиладиган одамга «фосиқ» дейилади.

Одатда «фосиқ» деб гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. «Фисқ» сўзи уламолар истилоҳида гуноҳи кабира қилиб ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлиб, Аллоҳнинг наҳйи қилган нарсаларидан чиқишни англатади.

Қуръони каримда эса мавзуга қараб, кофир ва мунофиқлар ҳам баъзан «фосиқ» дейилади.

Аллоҳ таоло Сажда сурасида марҳамат қилади:

ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ

«Ахир, мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одам каби бўлурми?! Тенг бўлмаслар. Аммо иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга, албатта, уларга қилиб ўтган амаллари учун зиёфат ўлароқ, жаннатул маъво бор. Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари оловдир. Ҳар сафар ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган оловнинг азобини тотинг», дейилур» (18–20-оятлар).

Ушбу ояти карималарда фосиқлик мўминликка муқобил равишда зикр қилинмоқда. Демак, бу ўринда у кофирликни англатади.

Мунофиқнинг ҳам фосиқ дейилишига қуйидаги оят далилдир:

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ

«Албатта, мунофиқлар – улар фосиқлардир» (Тавба сураси, 67-оят).

Кофирликка етиб бормайдиган, гуноҳ маъносидаги фосиқликка Бақара сурасидаги қуйидаги оят далил бўлади:

ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ

«Олди-сотди қилганингизда гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир» (282-оят).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш фосиқлик ва у билан уруш қилиш кофирликдир», дедилар».

Икки шайх ривоят қилишган.

Ўтган уламолардан Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи: «Бадгумонлик яхши кишилар ҳақида ёмон гумон қилишдир. Аммо фисқ аҳли бўлса, ундан нима фосиқлик зоҳир бўлган бўлса, шуни гумон қилишга ҳаққимиз бор», деган.

Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади.

Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда: «Мусулмонни сўкиш фосиқлик ва у билан уруш қилиш кофирликдир», дейилмоқда. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хулайд Асарий раҳматуллоҳи алайҳ улуғ тобеинлардан бўлиб, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан кўришиб, у зотдан ҳадис ривоят қилган. Бу киши ҳақида улуғ тобеин давоми...

2268 09:00 / 22.12.2022
ибратли воқеаГерманияда Рамазон ойида руҳоний уйига бир фабрикада ишлайдиган турк ишчиларини ифторликка чақиради. Баъзи ишчилар узрли бўлгани учун қабул давоми...

3920 09:00 / 13.04.2022
Уламоларимиз банда содир этадиган гуноҳлар асосан унинг қуйидаги тўрт сифатидан келиб чиқишини таъкидлаганлар1. Ҳайвоний сифатлар.Бу турдаги сифатлардан турли давоми...

2865 12:10 / 28.04.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

1949 11:03 / 04.06.2021