1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Техасда “Муқаддас Қуръон изидан” номли кўргазма ўз ишини бошлади

09:30 / 22.01.2019 1495 pdf Ўқиш режими + -

АҚШнинг Техас техника университетида “Муқаддас Қуръон изидан” номли кўргазма ўз ишини бошлади. Бу ҳақда DailyTrudor.com сайти хабар берган.

Кўргазма араб хаттотлиги, исломий безаклар ва арабча дизайн бўйича узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган асли насаби ливанлик бўлган америкалик хаттот Марван Аризи томонидан ташкиллаштирилди.

Аризи узоқ вақт мобайнида  турли дастурий таъминот компаниялари, рекламалар, баннерлар билан шуғулланадиган ташкилотлар билан дизайн масаласида иш олиб борди. Аввалги усталарнинг Қуръони карим саҳифалари бўйича қилган ишлари унда катта қизиқиш уйғотади ва бу ишда ўзини синаб кўришни мақсад қилади.

– Шу жойда менинг Қуръони карим ёзувларига бўлган қизиқишим бошланди, – дейди Аризи. – Дизайн учун уч йил, қолган ёзувлар учун етти йил, жами ўн йил вақт сарф бўлди.

У ўн йил давомида Қуръони каримнинг 114 та қисми (сураси) учун алоҳида дизайн ишлаб чиқди. Арабча хаттотлик санъатининг ноёб хусусиятини яратиб, 376 саҳифани ўзига хос кўринишда ёзиб чиқди.

Кўргазмага ташриф буюрганлар унинг юксак даражада эканини эътироф этмоқдалар. Хусусан, бундай кўргазмалар одамларни Қуръони карим ва Ислом динига бўлган қарашларини ижобий томонга шаклланишида катта ёрдам беришини таъкидламоқдалар. Муаллиф китоб дизайнини ишлашда мусулмонларнинг диний қарашлари ва эътиқодларини эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилган.  «Мен дизайнимни янги ранг билан яратдим, шу  билан бирга исломий санъатнинг классик услубини ҳам сақлаб қолишга ҳаракат қилдим. Мени мусулмон ўқувчи ёки томошабинларимизни ранжитиб қўйиш ниятим йўқ», дейди Аризи.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Корея сайёҳлик ташкилоти мусулмон зиёратчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида, ҳар йили ўтказиладиган .Корея ҳалол ресторани 2021, ҳафталигини ўтказади.2015 давоми...

1392 11:00 / 26.08.2021
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан .Ўзстандарт, агентлигининг халқаро давоми...

2967 12:11 / 24.07.2018
БААнинг Шаржа шаҳрининг Калбаа жамоат кутубхонасида 40 та Қуръон қўлёзмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Al Ruye янгиликлар сайти хабар беради. Ушбу кўргазма давоми...

1159 10:00 / 24.04.2021
Шайха Марям mdash Қуръонни ўргатишдаги кўплаб фаолияти билан танилган ва Сенегалда энг йирик Қуръон ўқув марказига асос солган муслима аёлдир..Sahra Media, нинг хабарига давоми...

1406 15:20 / 28.12.2020
Аудиолар

120380 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42010 14:35 / 11.08.2021