1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Замахшарий

15:15 / 17.01.2019 4286 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллома Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад Замахшарий Хоразмий Наҳвий.

У киши 1075 йилда Замахшар қишлоғида таваллуд топганлар. Бу Хоразм қишлоқларидан биридир.

Балоғат, араб тили, маъно ва баён илмида пешво бўлганлар. Гўзал назмлари ҳам бор.

«Ал-Кашшоф» ва «Ал-Муфассал» китобларининг муаллифи.

Илм талабида юрт кезганлар. Бағдодда Наср ибн Батир ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.

Маккада Байтуллоҳнинг ёнида яшаганлар. Кўплаб олим ва шогирдлар етишиб чиқишига сабабчи бўлганлар.

Тожул Киндий айтадилар: «Замахшарийни имом Абу Мансур ибн Жаволиқийнинг уйларида кўрганман».

Камол Анборий айтадилар: «Замахшарий ҳаж қилиш учун Маккага келганларида, шайхимиз Абу Саодат ибн Шажарий кутиб олиб, шаънларига шеър ёздилар:

Карвонлардан етиб турарди ҳар он,

Аҳмад ибни Али ҳақда хушхабар.

У зотнинг ўзларини кўрганим ҳамон,

Билдим: эшитганимдан ҳам мўътабар».

Улуғлаб, мақтаётганларида сўзларини тугатмагунларича, у киши ҳеч нарса демадилар. Ўзларини у кишининг ёнларида кичик санадилар ва қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар:

 «Зайд Хайл деган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб, баланд овоз билан шаҳодат калимасини айтди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Зайд, менга ҳозиргача кимни тавсифлаган бўлсалар, сендан бошқаси васфланганидан кўра пастроқ эди. Лекин сен таърифлаганларидан кўра ҳам улуғроқ экансан», – деган эканлар. Улуғлар ўзи шундай бўлади. Замахшарий Абу Саодатнинг ҳақларида дуо қилиб, мақтадилар».

Замахшарийдан ижозат билан Абу Тоҳир Силафий ва Зайнаб бинти Шаърийлар ҳадис ривоят қилишган.

Самъоний айтадилар: «Адаб илмида пешқадам эдилар. Кўп мусаннафот ёзганлар. Ироқ ва Хуросон диёрларида илм тарқатганлар. Қайси шаҳарга борсалар, атрофларида одамлар тўпланишар ва шогирд тушишарди. Насабдон аллома бўлганлар. Бир муддат араб қабилаларининг орасида юрганлар. Бу у кишининг сўзларидан билиниб турган. 1143 йил арафа кечасида вафот этганлар».

Ибн Халикон айтадилар: «У кишининг ғариб ҳадисларга оид «Ал-Фоиқ» номли асарлари бор. Яна қуйидаги китоблари ҳам мавжуд: «Рабийъул аброр», «Асосул балоға», «Муштабаҳу асомий рувот», «Ал-Насоиҳ», «Ал-Минҳож», «Золлатун ношид».

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Имом Шамсиддин Заҳабий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ироқнинг Мовсил вилояти яқинидаги Нийнаво деган жойга ўз набийси Юнус алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Юнус алайҳиссалом Бану давоми...

3560 17:00 / 11.02.2019
Имом, фақиҳ, муҳаддис, зоҳид Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Самарқандий Ҳанафий. .Танбеҳул ғофилийн,, .АлФатаво, китоблари муаллифи.Бу киши Муҳаммад ибн Фазл давоми...

2392 21:10 / 11.02.2019
Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига давоми...

3594 17:10 / 31.05.2019
Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фил йили туғилганмиз,..Усмон ибн Аффон Қубос ибн Ашям давоми...

2311 09:10 / 06.09.2019
Аудиолар

120460 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42084 14:35 / 11.08.2021