1446 йил 13 шаввол | 2025 йил 11 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ер остидаги масжид

10:07 / 14.01.2019 5006 pdf Ўқиш режими + -

Жазоирнинг ал-Блида шаҳри чеккасидан жой олган масжид кўпчиликнинг диққат-эътиборини умуман ўзига тортмайди. Чунки масжид кўримсизгина бўлиб, у ер остида жойлашган. Мазкур ибодатхонанинг тарихи ҳақида сўз борганда, маҳаллий аҳоли орасида Жазоирнинг 130 йил француз истилочиларига қарши олиб борган истиқлол курашининг ёрқин нишонаси сифатида ёдга олинади. Мустамлакачилар босиб олган ерларида ўз тартиб-қоидаларини ўрнатиб борардилар. Улар ҳатто араб тили ўқитилишини ҳам тақиқлаб қўядилар. Масжидлар ёпилиб ёки бузиб ташланар, ё бўлмаса насоролар ибодатхонаси ва яҳудийларнинг синагогига ўзгартириларди. Ана шундай оғир пайтларда пойтахтдан 800 км узоқликда, қуёш ботиш тарафида жойлашган ал-Блида шаҳри диний олимларидан шайх Муҳаммад ибн Баҳус ер остида масжид қуришни буюради. 6 метр чуқурликда, 200 кв.м кенглигидаги ушбу ибодатхона ўша даврда шаҳардаги мусулмонларнинг энг тинч ибодат қиладиган масканига айланган эди. Масжидга кичкина эшик орқали, қазиш ишларида ўрнатилган нарвон орқали тушилади. Маълум бўлишича, ушбу масжидда то мустамлакачилар Жазоирни ташлаб чиққунларича 375 та ҳофизи Қуръон етишиб чиққан экан. Бугунги кунда ҳам масжид ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги .Хойрулмударрис Имом Бухорий, мадрасаси қурилишини молиялаштиради. Бу ҳақда tolonews.com манбаси хабар берди. Жорий давоми...

868 10:47 / 24.08.2024
Миср Вақф вазирлиги мамлакатда 1000 та Қуръони Карим мактаблари очилганини эълон қилди. Бу ҳақда iqna хабар беради. Мактабларни очилиш маросимлари вазирликнинг давоми...

2362 10:30 / 01.07.2019
quotБуюк Британия пойтахти аҳолисининг аксари мусулмон бўлган кўпгина мамлакатларнинг пойтахтидан Исломийроқдирquot, дейди Мавлоно Саид Ризо Ризви. Бу ҳақда Saudi Gazette давоми...

4248 15:00 / 10.10.2018
Ислом цивилизацияси ndash бу Ислом динини қабул қилган халқларнинг моддий ва маънавий маданияти соҳасида инсоният жамиятининг ривожланишида эришилган ютуқлар давоми...

1977 12:30 / 17.08.2020