1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўғирланган молни сотиб олиш мумкинми?

15:30 / 13.01.2019 6188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўринишидан ўғирланган ёки тортиб олинган молни сотиб олиш мумкинми?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Кўринишидан ўғирланган ёки тортиб олинганлиги маълум бўлган молни сотиб олиш шаръан жоиз эмас. Уни сотиб олишда ўғри ва талончининг ишини ривожлантириш бор. Гуноҳ ишга ёрдам бериш шаръан гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ

«Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг...» деб марҳамат қилган (Моида сураси, 2-оят).

Мусъаб ибн Муҳаммад мадиналик бир кишидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким молнинг ўғирланганини билатуриб сотиб олса, гуноҳ ва орига шерик бўлибди», деганлар». 

Бир киши бирор молни сотиб олганидан кейин унинг ўғирланган ёки тортиб олинганлиги маълум бўлса, байъни бекор қилиб, сотувчидан пулини қайтариб олишга ҳаққи бор.

Аллома Ибн Обидийннинг «Раддул муҳтор» китобида: «Сотиб олинган молнинг ҳалол эмаслиги, яъни ўғирланган ёки тортиб олинган эканлиги зоҳир бўлса, харидор сотувчидан пулини қайтариб олади», дейилган.

Ўғирланган, тортиб олинган мол ҳар қандай ҳолатда ҳам ўғирлатган кишининг моли ҳисобланади. Кўрган жойида ундан тортиб олишга ҳақлидир.

Аллома Косоний раҳматуллоҳи алайҳ: «Ўғри ўғирланган молни бирор кишига сотса ёки қайсидир йўл билан (ҳадя) мулк қилиб бер-са, у йўқ бўлиб кетмасдан турган бўлса, ўғирлатган киши уни тортиб олишга ҳақлидир. Чунки у ўзининг мулки ҳисобланади. Харидор эса сотувчи ўғридан пулини қайтариб олади», деган.

Кишининг қони ва обрўсини тўкиш ҳаром бўлганидек, ноҳақдан унинг молига қўл чўзиш ҳам ҳаромдир. Шариатимиз ватани ҳимоясида вафот этган кишиларни шаҳид санаганидек, моли ҳимоясида вафот этган кишиларни ҳам шаҳид қаторига қўшган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молининг ҳимоясида вафот этган киши шаҳиддир», деганлар.

Бундан кўриниб турибдики, бировнинг молини ноҳақдан тортиб олиш унинг жонини олишга тенгдир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир жамиятнинг эътиқод масалалари, амалий ҳаёти ва руҳиймаънавий жиҳатлари бўлади. Буларсиз инсон ва у мансуб бўлган жамиятнинг ҳаёти бўлиши мумкин эмас. давоми...

9694 10:10 / 02.07.2019
.Бугунги кунда ўзларини турли хил жозибадор номлар билан атаб, одамларни тўғри йўлдан оғдириш билан шуғулланаётганлар ҳамда уларнинг найрангига давоми...

5317 11:35 / 05.07.2019
Кунларнинг бирида Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бир аёл келди. У норози оҳангда деди .Менинг акам вафот этди, ундан олти юз дирҳам мерос қолди, давоми...

4383 21:10 / 24.02.2019
Толҳа ибн Муҳаммад ибн Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилинади .Саъид ибн Мусайяб бемор бўлиб қолган эди, Мутталиб ибн Ҳанзаб уни кўргани келди. Саъид ибн Мусайяб давоми...

1564 07:10 / 29.04.2019