1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мадина шаҳрида “Вақф” фондининг тақдимоти бўлиб ўтди

17:45 / 09.01.2019 1914 pdf Ўқиш режими + -

Бугун кунда “Вақф” хайрия жамоат фонди кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хайрия фондига хориждаги ватандошларимизни ҳам жалб этиш ишлари йўлга қўйилаётгани қувонарли ҳолдир. Хусусан, ўтган куни Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятига бағишланган уламолар, таниқли ватандошлар ва талаба-ёшлар иштирокида тақдимот бўлиб ўтди. Бу ҳақда muslim.uz хабар берди.

Тадбирда фонд раҳбари Искандар Халиловнинг Фонд, хайрия ишлари ва янги лойиҳалар ҳақида маърузаси тингланди, видеоролик намойиш этилди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Хабарда айтилишича, Саудия Арабистонидаги ватандошлар фонд фаолиятидан мамнун эканликларини билдирганлар.

Тадбирда “Вақф” саноат шаҳарчаси лойиҳаси ҳам тақдим этилган, мажмуада ичимлик сувини ишлаб чиқариш, қуруқ мевалар етиштириш ва қурилиш молларини ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйилиши маълум қилинган. Бу борада ҳам ватандошлар режалаштирилган ишларнинг жуда фойдали бўлиши, бу йўлда ҳамкорлик қилиш жуда яхши натижаларни беришини таъкидлашган. Абдурашид Андижоний ва Аҳмад Муҳаммад Абулқосим сингари бир гуруҳ ватандошлар, албатта, келгусида Ўзбекистонга келишларини билдириб, ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифлари борлигини таъкидлаб ўтганлар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шри Ланка Мудофаа вазирлиги исломий китобларни олиб киришга тақиқ қўймоқчи. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар берди.Ушбу ҳаракат Шри Ланкада коронавирусдан давоми...

1575 17:00 / 08.03.2021
Ўттиз икки йиллик танаффусдан сўнг россиялик талабалар Ислом маркази ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний таълим олишлари мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига давоми...

744 17:29 / 31.05.2023
Туркий давлатлар ташкилоти Давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг давоми...

549 17:19 / 03.11.2023
Дунё бўйлаб исломофобия масаласи кескинлашиб бораётган бир пайтда америкалик мусулмонлар Рамазон шарофатидан фойдаланиб, жамоатчилик билан турли тадбилар давоми...

1426 11:00 / 18.05.2019
Аудиолар

120799 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42366 14:35 / 11.08.2021