1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Поклик иймоннинг ярмидир

12:45 / 09.01.2019 2840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя қилишга Ислом диничалик аҳамият бермагани маълум ва машҳурдир.

Исломдаги ибодатларнинг барчасига банданинг бадани, кийим-боши ва макони покиза бўлиши асосий шартлардан бири қилиб олинган.

Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай деган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ

«Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсангиз, покланинглар» (6-оят).

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни таҳорати кетганда таҳорат қилишга, жунуб бўлганда ғусл қилишга амр этмоқда. Бир кунда беш вақт намоз фарзлигини эътиборга олсак, мусулмон одам доимо ўзини, кийимини ва ибодат жойи­ни пок тутиши кераклиги келиб чиқади. Бу соғлиқни сақлаш учун энг муҳим омил экани ҳеч кимга сир эмас.

Соғлиқни сақлашнинг муҳим омили сифатида тозаликка риоя қилиш масаласига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам катта эътибор берилган.

Имом Муслим Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Поклик иймоннинг ярмидир», дейдилар.

Мусулмонлар оммаси ичида эса «Поклик иймондандир» деган ҳикмат кенг тарқалган.

Имом Молик, Имом Аҳмад ва бошқалар Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:

«Ҳар жумада ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етганга вожибдир».

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мисвок қилиш оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар.

Шу ерда тишни тозалашни биринчи бўлиб йўлга қўйган шахс Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини алоҳида таъкидлаш зарур. Ҳозирда кўплаб хасталиклар айнан оғизни яхши тозаламасликдан келиб чиқиши илмий равишда равшан бўлганидан кейин бу масалада қанчалик устун эканимизни айтиб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ.

Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насоий ва бошқалар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ўн нарса фитратдан(соф табиатдан)дир: мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ(туки)ни юлиш, қовуқ(туки)ни қириш, истинжо қилиш», дедилар. Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».

Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги ғарб маданияти Исломдан ўн беш аср кеч қолиб тарғиб қилаётган «шахсий тозалик ишлари» ҳақида сўз кетмоқда.

Ислом бундай ишларни «Аллоҳ таоло инсонни яратгандаги соф табиат ва Аллоҳ таоло инсонларга юборган соф динлар суннати» деб номлаган.

Қаранг, номлашда ҳам қанча фарқ бор. Исломий номлаш инсоннинг Роббининг кўрсатмаси ила бўлган. Бошқа номлаш эса маданиятни кечикиб англаган инсоннинг ўз фикридан чиққан номлашдир. Шунинг учун ҳам икки ном ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Соғлиқни сақлашга тарғибот бўлса шунчалик бўлар-да!

Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни суяди, озодадир, озодаликни суяди, карамлидир, карамни суяди, сахийдир, сахийликни суяди. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!» дедилар.

Ҳозирги кунда ҳовли-жойларни тоза тутиш соғлиқни сақлашнинг муҳим омилларидан бири эканини ҳамма жуда яхши тушуниб етди. Аммо бу ишни бир минг беш юз йил илгари жорий қилган Исломга тан бериш керак. Яна кўчаларни ва бошқа оммавий жойларни покиза тутишга оид шунга ўхшаш амрлар жуда кўп.

«Соғлом бола» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Алийя айтади .Бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар билан ўтирган эди. Кун ярим бўлиб, қиздира бошлагач, одамларга .Мен қайтиб келгунимча шу ерда туринглар, деб, давоми...

1905 07:02 / 03.01.2019
Бир куни бир ҳаким зот фарзандларини чақириб, уларга насиҳат қилди .Бардавом бўлиш инсонни камолот даражасига эриштиради. Сабрли одам йўлидаги тўсиқларни енгиб, давоми...

2426 08:01 / 21.07.2020
Умар ибн Салоҳ айтади Имом Аҳмаддан Қалблар нима билан юмшайдиrdquo деб сўрадим. У менга бир қараб, бир муддат жим қолди. Сўнг Нима билан дейсанми Ҳалол луқма ейиш давоми...

2795 15:00 / 11.12.2018
Қуръони Каримда .закот, сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида у намоз билан бирга зикр қилинган. Қолаверса, Пайshyғамбаримиз соллаллоҳу давоми...

3861 14:30 / 02.06.2019