1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Катта олдин гапиради

14:10 / 08.01.2019 2061 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ўзларига етган қийинчилик юзасидан Хайбарга чиқдилар. Муҳаййисага Абдуллоҳнинг ўлдирилиб, чуқурга ёки булоққа ташлангани хабар қилинди. У яҳудийларга бориб:

«Аллоҳга қасамки, уни сизлар ўлдирдингиз», деди. Улар:

«Аллоҳга қасамки, уни биз ўлдирганимиз йўқ», дейишди.

Сўнгра қавмининг ҳузурига қайтиб келди ва уларга (бўлган ишни) зикр қилди. У (Муҳаййиса) акаси Ҳуваййиса ва Абдурраҳмон билан (Набий алайҳиссаломнинг олдиларига) келишди. У Хайбарда бўлгани боис гапиришга киришган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаййисага ёшни назарда тутиб, «Каттага (сўз бер,) каттага», дедилар. Шунда Ҳуваййиса гапирди. Кейин Муҳаййиса гапирди...»

Бухорий ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифдан катта турганда кичикка гапириш учун йўл йўқ экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бунга мусулмон халқлар доимий равишда амал қилиб келишган, катталар ҳузурида кичикларнинг гап бошлаш одати бўлмаган. Кичиклар фақатгина катталарнинг рухсати билан гапирган.

«Молик ибн Мўғул айтади: «Толҳа ибн Мусарраф билан юриб борар эдим. Бир тор жойга келиб қолдик. У олдинга ўтди-да, «Агар сенинг мендан бир кунлик катта эканингни билганимда, олдингга тушмас эдим, деди».

Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таомда ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича у зотдан аввал қўл узатмас эдик.

Биз у зот билан бирга бир марта таомга ҳозир бўлдик. Бир жория худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди ва таомга қўлини узата бошлади. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан тутдилар.

Сўнгра бир аъробий худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди. Шунда у зот унинг ҳам қўлидан тутдилар ва: «Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган таомни шайтон ўзига ҳалол ҳисоблайди. У (шайтон) мана бу жорияни у ила (таомни) ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди. Шунда мен унинг қўлидан тутдим. Сўнг мана бу аъробийни у ила (таомни) ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди. Шунда мен унинг ҳам қўлидан тутдим. Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, унинг (шайтоннинг) қўли жориянинг қўли билан менинг қўлимга тушди», дедилар».

Демак, таом ҳозир қилинганда ҳам уни тановул қилиш аввал катталардан бошланади. Шунга ўхшаш барча ишларда кичиклар катталарни ҳурмат қилиб, уларга йўл беришади.

Ушбу фазилатли ишларни халқимиз барча мусулмон халқлар билан биргаликда қадимдан амалга ошириб келган. Шунчаки амалга ошириб қолмай, бу борада пешқадам ва бошқаларга ўрнак бўлган. Биз, бугунги кун авлодлари ҳам бу борада барчага ибрат, намуна кўрсатишимиз лозим.

«Кексаларни эъзозлаш» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Шофеъий Мисрга келган эдилар, Абдуллоҳ ибн Ҳакам .Мисрда яшашни хоҳласангиз, бир йиллик озиқовқатингиз бўлсин. Султоннинг мажлисига қатнашиб туринг, азиз давоми...

1044 09:00 / 05.07.2020
Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади .Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади .Исмоил алайҳиссалом катта бўлгач, Журҳум қабиласидан бир аёлга уйландилар. Иброҳим давоми...

1104 08:00 / 07.11.2020
1984 йилги ЛосAнжелес Олимпиадасининг дзюдо мусобақаси финалларидан бири олимпия тарихида ўзгача из қолдирган. Ўшанда мисрлик Муҳаммад Али Рашван жароҳат олган давоми...

3250 13:30 / 14.01.2020
Бир фақир киши бор экан. Фарзандлари кўп, топадиган пули рўзғорига етибетмас экан. Бахти кулиб, катта бир ер унга мерос қолибди. Ернинг баҳоси жуда қиммат, давоми...

2592 07:30 / 29.03.2019
Аудиолар

118752 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40710 14:35 / 11.08.2021