1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон аэропортлари ва вокзалларида намозхоналар очилади

09:12 / 07.01.2019 2511 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ва темирйўл вокзалларида ибодат амалларини бажаришга мослаштирилган хоналар пайдо бўлади. Бу ҳақда kun.uz хабар берди.

Бу Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ўз аксини топган.

Давлат раҳбари ибодат амалларини бажариш ва таҳоратхоналар учун жойларни 2019 йилнинг 1 июнига қадар жиҳозлаш топшириғини берган.

Мусулмонлар учун сутка бўйи ишлайдиган намозхона 2017 йилнинг ноябридан буён Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда 16 та турли диний конфессияларга дахлдор 2200 дан ортиқ диний ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Аҳолининг 95 фоизга яқини ислом динига эътиқод қилади.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эътиқодлар хилмахил бўлган ва кўп миллатли жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳити, инсонпарварлик ва меҳроқибат туйғуларини шакллантириш давоми...

2748 12:20 / 06.07.2021
Эртага, 21 июль куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон давоми...

770 18:31 / 20.07.2023
Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар онаВатанга етиб келдилар. ЖиддаТошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган давоми...

660 09:27 / 05.07.2023
Туркия Диний ишлари бошқармаси Қуръон тадқиқотлари ва қироати қўмитаси раҳбари Ҳофиз Усмон Шоҳиннинг маълум қилишича, шу кунларда Диний бошқарма томонидан давоми...

1681 08:30 / 09.01.2019
Аудиолар

120139 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41802 14:35 / 11.08.2021