1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўғрининг қалби қаттиқ бўлади

08:00 / 06.01.2019 2644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Насавийнинг ҳузурига ўғирликда айбланган икки кишини олиб келишди. Насавий уларни ўтирғизиб, бир идишда сув келтиришни буюрди. Сувни ичаётиб, идишни атайин қўлидан ташлаб юборди. Идиш ерга тушиб, синди. Олиб келинганларнинг бири унинг синганидан безовталанди. Ибн Насавий безовта бўлган кишига «Сен кетавер», деди-да, иккинчисига: «Ўғирланган нарсангни қайтар», деди. Кейин Ибн Насавийдан: «Буни қаердан билдингиз?» деб сўрашган эди, шундай деди: «Ўғри ҳар нарсага безовта бўлавермайди, чунки унинг қалби қаттиқ бўлади. Безовта бўлган киши эса ўғри бўла олмайди, чунки уйда бир сичқон ҳаракат қилса ҳам, уни безовта қилади ва ўғирлик қила олмайди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Яқин ўн йилларда содир бўлган бу воқеани ўз қулоғи билан эшитган муҳтарам устозларимиздан бирининг айтганлари менга шунчалик таъсирли бўлдики, ҳамон барча давоми...

5813 14:00 / 17.01.2020
Форс ва Рум империялари 700 йил давомида 1000 мартадан кўпроқ ўзаро жангу жадал қилиб бирибиридан ғолиб келмаган.Сўнгра эса Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу кийимлари давоми...

3053 12:00 / 24.05.2022
Магистр талабаларига бир савол берилди. .Ота ким,. Жавоблар ҳар хил. Чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди. Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди. давоми...

2297 14:00 / 09.06.2019
Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг ҳам барибир, бир хил вақтни кўрсатади.Агар 30 долларлик сумкага эга бўлсанг ёки 300 долларлик сумкага эга давоми...

1678 14:00 / 11.06.2019