1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминнинг баҳори

«Воқиъа» сурасини ўқиш

11:42 / 05.01.2019 133183 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим тиловати буюк ибодатлардан. Қуръон дунёда ҳидоятчи, охиратда шафоатчидир.

Икки дунё саодатини таъминловчи бу Китобнинг тиловати кўнгилларга ҳузур бағишлайди. Қалбга баҳорий ифорлар олиб киради. Қиш кунларини, тунларини илоҳий роҳатда ўтказишга сабаб бўлади. Сураларнинг, оятларнинг фазли, улардан оладиган кўплаб фойдаларимиз бизни қироатга бошлайди...

Шом намозидан кейин қўлимизга Каломуллоҳни олиб, «Воқиъа» сурасини ўқишга бел боғлаймиз. Ўқий олмаганларимиз тинглашга чоғланамиз. Келинг, ундан аввал сура ҳақида баъзи маълумотлар билан танишиб олсак.   

«Воқиъа» қиёматнинг номларидан бири бўлиб, бу сўз ушбу суранинг биринчи оятида тилга олинган ва унга исм бўлиб қолган. Сураи карима асосан қиёмат манзаралари, жаннат ва дўзах ҳамда уларнинг аҳллари ҳақида сўз юритади.

Сурада қиёмат манзаралари ҳақида батафсил баёнотлар ҳам келади.

Воқиъа сурасида Аллоҳнинг борлиги, ягоналиги ва қудратининг баркамоллиги; Унинг инсонни яратишдаги, набототни ўстиришдаги, ёмғир ёғдиришдаги ва бошқа ишлардаги ажойиб тадбирлари ҳақида сўз кетади.

Сура қиёматдаги даҳшатли воқеалар – тоғларнинг учиши, ернинг қаттиқ ларзага келиши, умуман, ердаги вазият остин-устун бўлиб кетиши, яхшилар обрў топиб, ёмонлар ер билан яксон бўлишлари ҳақидаги тасвирлар билан бошланади.

Сураи каримадаги сўнгги оят «Воқиъа»   (“Бас, буюк Роббинг исмини поклаб ёд эт!”) нозил бўлганда, Набий алайҳиссалом: «Ушбу оятни рукуъингизда айтинглар», – деганлар. Шунинг учун намозда рукуъга борилганда, «Субҳаана Роббиял азиийм», дейилади.

Бошқа бир ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Ким «Субҳааналлооҳил азийм ва биҳамдиҳи», деса, унинг учун жаннатда бир хурмо экилади», – деганлар.

Воқиъа сурасининг фазли ҳақида кўп ҳадислар келган. Бу сураи карима Ризқ сураси деб ҳам номланган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий алайҳиссалом: «Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», – деганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўргани келибдилар ва у кишига:

– Нимадан шикоятинг бор? – дебдилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд:

– Гуноҳларимдан, – деб жавоб берибдилар.

– Нимани хоҳлайсан? – деб сўрабдилар ҳазрати Усмон.

– Роббимнинг раҳматини, – дебдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.

– Сенга табиб юборайми? – дебдилар ҳазрати Усмон.

– Табиб (яъни Аллоҳ) Ўзи касал қилди, – деб жавоб қилибдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.

– Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин?

– Менинг унга ҳожатим йўқ!

– Сенга бўлмаса, ортингдан қолган қизларингга керак бўлар?

– Менинг қизларимнинг камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кеча Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Набий алайҳиссаломнинг «Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», деганларини эшитган эдим», – деган эканлар Абдуллоҳ ибн Масъуд.

Бас, шундай экан, ушбу суранинг қироатида бардавом бўлмоғимиз, бу ила, аввало, иймонга бой бўлмоғимиз, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмасликка сабаб ишни амалга оширмоғимиз керак.


“Тафсири Ҳилол” китоби асосида тайёрланди



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Қиш кунлари бир киприк қоққунча ўтиб кетади. Жуда ҳам қисқалиги сабаб кўп ишларга улгурмай ҳам қоламиз. Аммо шу қисқа фурсатда қанча кўп савоб олиш имкони бўлса, давоми...

21112 11:00 / 10.01.2023
Эрталаб иш, ўқиш ёки бошқа бир сабаб билан йўл четида кетиб бораркансиз, кузнинг оёғингиз остига тўшаган гилами ndash олтин япроқларга бефарқ ўтиб кетмасангиз керак. давоми...

3052 15:00 / 27.11.2020
Инсон... У нимаси билан бошқа жонзотлардан мукаррам бўлди У кимки, фаришталар унга таъзим саждасини қилдилар Дунёда ҳамма нарса унинг хизматида, солиҳ амаллари давоми...

5711 20:30 / 05.01.2021
Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон Таборак сурасини охиригача қироат давоми...

155265 13:30 / 10.01.2019