1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Мусобақа. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2773 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусний ғоятда яхши хулқли бола. Лекин, афсуски йўл ҳодисаси туфайли у кўзидан ажраган. У ўзига ишонар эди, ҳаётида бошқаларнинг кўмагига суянмасдан яшарди. Кўпинча у шаҳарга бир ўзи бориб, қишлоққа бир ўзи қайтар эди.

Ўша қишлоқда у билан мағрур, ўзига қаттиқ ишонган Муртазо исмли бола ҳам яшарди. Бир куни Муртазо масхаралаб Ҳуснийга шундай деди: Шаҳарга тушиб чиқишга мен билан мусобақалашасан-ми?! Ҳусний бу ишга жиддий эътибор бериб унга деди:

Бўлади. Аммо бу мусобақада мен ютиб чиқсам ўзингнинг чакмонингни менга берасан!

Муртазо бу шартга кулди ва масхаралаб деди: Агар сен ютиб чиқсанг чакмон сеники бўлади! Шунда Ҳусний иккинчи шартни айтди: Мусобақа вақтини мен белгилайман. Ҳуснийнинг бу мусобақани ҳеч қачон юта олмаслигига қаттиқ ишонган Муртазо унга шундай жавоб берди: Сен хоҳлаганингдек бу шартни ҳам қабул қилдим ва уни масхаралаб кулишда давом этди.

Шаҳарга ўрмон орқали бориш шарти билан мусобақани қоп-қора зулматли тунда бошлашди. Ҳуснийга қоп-қора тун бўладими ёки кун бўладими бу нарсанинг фарқи йўқ эди. Мусобақада у ўзиб кета бошлади. Аммо Муртазо эса ўрмонда йўлдан адашиб қолди, чуқурчаларга қоқилиб йиқилиб кета бошлади, дарахт шохлари юзларини тирнаб ташлади ва кўзига жароҳат етди. Ҳусний бўлса ярим соатдан сўнг шаҳарга етиб кела олди.

Агар бечора Муртазо Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадиси-шарифларини эшитган бўлганида эди балки ўзини бундай тутмаган бўлар эди. У Зот шундай деб марҳамат қилган эдилар:


Буюк ва қудратли зот бўлмиш Аллоҳ менга бир-бирингизга ҳурматли бўлинглар ва бир-бирингизга мақтанманглар деб буюрди.  (Муслим)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алийя ўзига бино қўйган мағрур қиз. Отасидан ажрагандан кейин бошқа қизлар билан қайта алоқа боғламади. Саройларининг боғида ўзи юриб, ўзи билан ўзи ўйнарди. Ён давоми...

3012 05:00 / 16.02.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

10652 18:01 / 22.11.2017
Муборак Рамазон ойининг кечаларидан бир кеча. Бомдод намозидан олдин Маҳмуднинг онаси саҳарлик тайёрлашга турди. Маҳмуднинг отаси эса фарзандларига қарата давоми...

4500 14:01 / 04.12.2017
Маълумки, Қуръони карим Аллоҳнинг Каломи сифатида инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи китобдир. Шундай экан фарзандларни комил инсон бўлиб вояга давоми...

2839 05:00 / 15.02.2017