1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Етти киши борки, Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда уларни Ўз соясига олади

08:45 / 11.01.2019 2145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لاَ ظِلَّ إلاَّ ظِلُّهُ: إِمَامٌ عَادِلٌ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ اللهِ تَعَالَى، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي المَسَاجِدِ، وَرَجُلاَنِ تَحَابَّا فِي اللهِ، اجْتَمَعَا عَلَيهِ، وَتَفَرَّقَا عَلَيهِ، وَرَجُلٌ دَعَتْهُ امْرَأَةٌ  ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ، فَقَالَ: إنِّى أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ، فَأَخْفَاهَا حَتَّى لاَ تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِيْنُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

659/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Етти киши борки, Аллоҳ Ўз соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда уларни Ўз соясига олади: одил раҳбар; Аллоҳ таолонинг ибодатида улғайган йигит; қалби масжидларга боғлиқ киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган икки киши, улар Аллоҳ йўлида жам бўлиб, Унинг йўлида ажраладилар; баобрў ва гўзал аёл ўзига чорлаганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; ўнг қўли қилганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши; хилватда Аллоҳни зикр қилиб, кўзидан ёш тўккан киши».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «Аллоҳнинг сояси» деган жумланинг маъноси ҳақида У Зот қиёмат куни мазкур бандалари учун махсус яратадиган соя, У Зотнинг ҳимоясида бўлиш, Аршнинг сояси ва жаннатнинг сояси деган фикрлар айтилган.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Жундуб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен сизлар учун Ҳавзга фаратман,, дедилар,. Бухорий ва Муслим давоми...

1229 11:49 / 21.06.2019
Абу Язид Маън ибн Язид ибн Ахнас розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинадиУ киши, оталари ва боболари саҳобалардан эди.Отам Язид садақа қилиш ниятида бир қанча давоми...

2630 09:00 / 03.10.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади quotНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ бўлгандан кейин ҳижрат йўқдир. Лекин жиҳод ва ният боқий қолади. Агар у давоми...

3104 17:04 / 30.09.2017
. ,. . Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини давоми...

1222 08:33 / 13.09.2019