1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Заҳар. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 4854 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн тоға шаҳардан қишлоққа ҳурсанд бўлиб  қайтаётган эди. Чунки у бозорга ўзи билан олиб борган ҳамма молларини сотиб улгурган эди. Бир булоқ бошида дам олмоқчи бўлди. Эшагим ўтлаб тургунча шу дарахт остида бироз мизғиб оламан деди.

Ҳуррак отиб чуқур уйқуга кетганида пуллари эсига тушиб қолди ва деди: Пулларни ишончли жойга қўйиб қўйишим керак. Халтасини очиб қараса пуллари жойида турибди. 

Халтани кўйлаги ичига жойлаб яна уйқуга кетди. Аммо, афсуски, буларнинг ҳаммасини дарахтда беркиниб ўтирган бир йўлтўсар кўриб турганди. Бу пуллар бутун ҳаётини доимо бошқаларга озор бериш билан ўтказиб келган бу одамнинг кўзларини ўйнатиб юборди. Секин-аста дарахтнинг тагига келиб олиб чўнтагидан қамиш найча ва ичига заҳар солинган қутича чиқарди. Заҳарни қамиш найнинг учига қўйди ва қаттиқ ухлаб ётган Ҳусайн тоғага яқинлаша бошлади. Ўғри заҳарни унинг оғзига пуфлаб, уни осонгина ўлдириб, унинг пулларини олмоқчи эди.

Ўғри энди заҳарни пуфлайман деганида Ҳусайн тоға тўсатдан аксириб юборди. Ўғрининг оғзига ўзининг заҳари кириб кетиб у ўша заҳоти тил тортмай ўлди.

Саййидимиз Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадиси шарифлари қанчалар гўзал. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Ким одамларга ёмонлик қиламан деб ҳаракат қилса Аллоҳ таоло унинг ўзига ёмонликни қилиб қўяди. (Тирмизий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учта аёл бозордан саватларини кўтаришиб қайтишаётганди. Дам олиш учун йўл четидаги ўриндиққа ўтиришди ва ўз ўғиллари ҳақида гаплаша бошлашди. Биринчи аёл деди давоми...

2868 05:00 / 16.02.2017
Дарс Аллоҳга ҳамду сано, Набий с.а.в.га саловоту саломлар айтишдан бошланди. Ота .Бир нарса демоқчисан, шекилли, эй Маҳмуд, гапиравер,, деди.Маҳмуд .Ҳа, отажон Сиз давоми...

3762 17:24 / 01.01.2018
Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаонанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.Инсон зоти доимо меҳрмуҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам давоми...

2581 05:00 / 15.02.2017
Азиз болалар Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми Баъзиларингиз биларсизлар, аммо кўпчилигингиз билмайсиз. Билганларингиз ҳам тўлиқ айтиб бера давоми...

3936 05:00 / 15.02.2017