1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ажойиб ечим

08:37 / 02.01.2019 3001 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Ҳасандан ривоят қилинади: «Ўғрилар бир кишининг уйига кириб, қимматбаҳо нарсаларини олишди, чиқиб кетаётиб, уй эгасига «Бирон кишига айтсам, хотиним уч талоқ бўлсин» деб қасам ичиришди. У ҳар куни бозорда ўзининг буюмлари сотилаётганини кўриб ичи эзилар, лекин ичган қасами туфайли ҳеч кимга бу ҳақда айта олмасди.

Ниҳоят, у мол аччиғида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан маслаҳат сўради. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ «Маҳаллангнинг имоми билан муаззинини чақириб кел», дедилар.

Улар келгач, «Аллоҳ бу кишига буюмларини қайтаришини истайсизларми?» деб сўрадилар. Улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. «Ундай бўлса, ўзингиз билан ўғрию муттаҳамларни масжид ёки бирор ҳовлига тўплаб, битта-битта чақирасизлар. Ҳар бирини бу кишига кўрсатиб, «Мана бу ўғрими?» дейсизлар. Ўша кунги ўғрилар бўлмаса, «Йўқ, булар эмас» дейсиз, ўша бўлса индамайсиз. Бу киши индамаган одамни ушлайсизлар» деб, масалани ечиб бердилар. Ўғрилар ушланди, бу киши уларнинг ўғри эканлигини айтмади, шунинг учун талоқ тушмади. Ўғирланган нарсалар эгасига қайтариб берилди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Савол Саҳарлик қилиш қандай амалЖавоб Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса ебичмасдан рўза давоми...

3425 10:40 / 11.05.2019
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга.Айтингчи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон давоми...

1479 18:01 / 03.05.2020
Исломнинг Японияга қандай кириб боргани кўпчиликни қизиқтирса керак. Милодий 1878 йилда бошланган Япония Уйғониш даври мэйдзиrdquoнинг илк паллаларида Осиёда давоми...

3859 21:00 / 20.12.2018
Ибн Муборак билан Суфён Саврий ўртасида шундай саволжавоб бўлиб ўтган эканndash Чинакам инсонлар кимларndash Уламолар.ndash Кимлар чинакам шарафлиndash Тақводорлар.ndash давоми...

1596 09:00 / 12.06.2019