1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тилга кирган чақалоқ

08:30 / 30.12.2018 6833 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бану Исроиллик бир аёл ўғлини эмизаётган эди, олдидан хушсурат бир киши от миниб ўтиб қолди. Аёл отлиққа ҳавас қилиб, “Аллоҳим, ўғлимни шунга ўхшатгин”, деб дуо қилди. Шу пайт бола онасининг кўкрагини оғзидан чиқарди, отлиққа қараб туриб, “Аллоҳим, мени унга ўхшатмагин”, деди-да, эмишда давом этди.

Шу пайт уларнинг олдидан бир аёлни олиб ўтишди. Одамлар уни “Ўғри! Зинокор!” деб ҳақоратлашар, аёл эса: “Аллоҳ менга кифоя. У қандай яхши Вакил”, дер эди. Эмизаётган  она буни кўриб, “Аллоҳим, боламни бу аёлга ўхшатмагин”, деди. Бола эса аввалги сафаргидек, “Аллоҳим, мени унга ўхшатгин”, деди.

Она чақалоғининг икки сафар ҳам ўзига номувофиқ гапирганига ҳайрон бўлиб, бунинг сабабини сўради. Ўғли деди: “Боя олдимиздан ўтган отлиқ золимлардан эди. Шунинг учун “Аллоҳим, мени унга ўхшатмагин”, дедим. Одамлар зинокор, ўғри деб айблаётган аёл бўлса, умуман ўғри ҳам, зинокор ҳам эмас эди. У аслида покдомон бўлиб, одамлар унга ноҳақ туҳмат қилишаётганди. Шунинг учун “Аллоҳим, мени унга ўхшатмагин”, дедим”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Расули карим қабрлари олдида ҳаёдан бошимни эгган кўйи туриб қолдим. Ичимдан қуйидаги сўзлар қочиб чиқа бошлади .Сиз Раббингиздан етказишни дўндирдингиз, биз давоми...

2713 11:00 / 02.08.2022
Андалус вазирининг ўғли ҳикоя қилади .Даҳлизда ўтирган эдим. Бир китоб кўчирувчига Абулфараж Исфаҳонийнинг .Ағоний, китобини кўчиришни буюргандим. У давоми...

1455 08:00 / 20.02.2021
Абу Мусо ўлими яқинлашганини сезиб, хизматкорларини чақирди. Уларга .Бориб, мен учун қабр кавланглар, чуқурроқ қилинглар,, деди. Хизматкорлар қабрни кавлаб, қайтиб давоми...

3012 07:40 / 06.04.2019
Инсоннинг руҳий рағбати заифлашса, моддий рағбати кучаяди. Бу эса кўпинча таом орқасидан тушишга олиб боради. Албатта, яхши таомга ўч бўлиш кишининг жинсий давоми...

3627 11:01 / 28.09.2018
Аудиолар

121575 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43050 14:35 / 11.08.2021