1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сабр қиламиз, отажон!

07:00 / 19.12.2018 5189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазизнинг мавлосидан ривоят қилинади:

“Бир куни Умар ибн Абдулазиз йиғлаб уйғонди. Мен тургунимча ҳам йиғидан тўхтамади. Мен у билан бир хонада ухлар эдим, баъзида унинг мана шундай кўп йиғлашидан ухлай олмай чиқардим. Ўша куни тонг отганда у мени чақириб, “Ўғлим, яхшилик ҳамма сенга қулоқ солиши ва итоат қилишида эмас, балки Роббингни таниб, Унга итоат қилишдадир. Ўғлим, бугун тонг отиб, кун ёришмагунча ҳеч кимни ҳузуримга киритма, яна одамлар мени тушунмай қолмасин”, деди. Мен эса: “”Отам сизга фидо бўлсин, эй мўминларнинг амири. Бугун жуда қаттиқ йиғладингиз. Илгари бундай ҳолатни кўрмаган эдим” деб, йиғисининг сабабини сўрадим. У йиғлаб юборди. Сўнг йиғлаганча “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ олдида туришимни эсладим”, деди-ю, ҳушидан кетди. Шу ётганича тонг отгунича ҳушига келмади. Ўша кундан кейин вафот этгунига қадар кулганини кўрмадим.

Бир сафар ҳайит куни Умар ибн Абдулазизнинг кичик қизи отасининг ҳузурига йиғлаб кириб келди. Отаси: “Нимага йиғлаяпсан, қизим?” деган эди, қизи: “Ҳамма болалар янги кийим кийишди, мен эса мўминлар амирининг қизи бўла туриб, ҳайитга эски кийим кийиб чиқдим”, деди.

Умар ибн Абдулазиз қизининг сўзидан таъсирланиб, хазинабоннинг олдига борди-да, “Келаси ойдаги маошимдан бир оз пул бериб тура оласизми?” деб сўради. Хазинабон: “Нима учун, эй мўминлар амири?” деди. Халифа қизининг хафа бўлганини гапириб берди. Хазинабон: “Монелигим йўқ, фақат бир шарт билан”, деди. Халифа қандай шартлигини сўраган эди, хазинабон: “Келгуси ойгача тирик қолишингизга кафолат берсангиз, майли”, деди. Бу гапдан кейин Умар пулни олмай, уйига қайтиб кетди. Фарзандлари: “Нима бўлди, отажон?” деб сўрашди. Умар ибн Абдулазиз: “Сабр қилсангиз, барчамиз жаннатга кирамиз. Сабр қилмасангиз, мен дўзахга тушаман!” деди. Фарзандлари: “Сабр қиламиз, отажон!” дейишди. Аллоҳ улардан рози бўлсин!

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло борлиқдаги барча мавжудотни жуфтжуфт қилиб яратгани каби, инсон наслини ҳам ўз жуфти билан яратган. Бундан кўзланган мурод ndash ҳар икки жинснинг давоми...

2549 11:35 / 14.06.2019
Бир одам Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида гапириб, кўп хато қилди. Шунда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўзининг бир қулини чақириб, уни озод давоми...

2251 07:10 / 20.06.2019
Иборали дуо ва феълий дуоАллоҳ ер юзида юзага чиқарган барча воқеаларни маълум сабабларга боғлаган. Дунёдаги ва атрофдаги барча воқеалар Аллоҳнинг низоми давоми...

2781 12:45 / 27.02.2019
Икки дунё саодатини ўзида мужассам этган таълим Шайх Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ айтадилар ndash Мен шайх Шамсиддин ибн Қамоҳани ўзининг Абул Аббосий давоми...

6790 11:00 / 05.07.2022