1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Баҳрайндаги Қуръон мусобақасида қатнашувчилар сони 1100 дан ошди

19:01 / 18.12.2018 1368 pdf Ўқиш режими + -

Мусобақа ташкилотчиларидан бири, Баҳрайндаги “Иқро” номли Қуръон илмлари жамияти раҳбарининг ўринбосари Абдуллоҳ Абул Ҳасаннинг айтишича, иштирок этиш истагини билдирганларнинг сони 1100 нафардан ошган бўлиб, Тафсир йўналишида қатнашиш учун 175 нафар, Ҳифз ва Тиловат йўналишларида қатнашиш учун 931 нафар йигит ва қизлар рўйхатга олинган.

Ушбу мусобақа қатнашчиларини баҳолаб бориш Баҳрайндаги бир неча Қуръони карим марказларининг етук устозларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан олиб борилади, деб хабар беради IQNA.

Ўринбосарнинг қўшимча қилишича, бу йилги мусобақани ўтказишдан халқаро Қуръон мусобақалари савиясини янги босқичга кўтариш ҳам кўзда тутилган. Мусобақанинг ҳар бир йўналишини бирлаштириш орқали Қуръоний маданият ютуқларини кучайтириш, Қуръонни яхши тушунувчи авлодни шакллантиришга эришилади. Шу сабабли бу йилги мусобақа “Англаб ёд ол, тадаббур ила тиловат қил!” шиори остида ўтказилмоқда.

Бу йилги мусобақанинг ўзига хослиги шундаки, ҳифз йўналишида энди ҳар бир иштирокчи ёддан ўқши керак бўлган сурадаги калималар, сўзларнинг маъноларини ҳам ёддан айтиб бериши керак бўлади. 

Тиловат йўналишида иштирок этаётган эса ўзи ўқиб берган жойнинг тафсирини ҳам айтиб бериши керак.

Абдуллоҳ Абул Ҳасаннинг айтишича, бу йилги мусобақада “Мулоҳазалар варақаси” ҳам ташкил этилади. Ҳакамлар ҳайъати орасидан белгиланган устозлар ушбу вараққа иштирокчининг йўл қўйган хатолари, камчиликлари, савияни оширишга хизмат қилувчи таклифларни ёзиб боришади ва мусобақадан кейин ҳар бир иштирокчига тегишли варақ ўзига тақдим этилади. Бу усул иштирокчининг йўл қўйган камчиликларини англашга ҳамда уларни тузатишга кўмак беради.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонни ердан яратар экан, унинг зиммасига яна шу қайтадиган жойи ndash ерни обод қилиш вазифасини юклади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади У давоми...

1055 15:21 / 18.11.2022
Бугун 2021 йил 24 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида Аллоҳнинг гўзал исмлари .Асмоулҳусно, бўйича мусобақа танлови давоми...

1736 18:00 / 24.03.2021
2020 йил 28 октябр куни дунёдаги масжидлар орасида энг баланд минора ва 120 минг кишилик ўриндиқларга эга, асл маҳаллий меъморчилиги билан қурилган Жазоир масжиди давоми...

1725 11:30 / 02.06.2021
Бугун нашриётимиз томонидан навбатдаги янги китоб босмага берилди. Нашрга тайёрловчи Абдулҳамид Зайриев домла бугун .HilolNashr, босмахонасига ташриф буюриб нашр давоми...

1407 17:30 / 14.09.2021
Аудиолар

121541 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43024 14:35 / 11.08.2021