1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Ейиш одоби (Мусулмон боланинг одобномаси)

05:00 / 15.02.2017 3440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй фарзанд, ейишнинг бир қанча одоблари бўлиб, сен албатта уларга бўйсунишинг, шунда сенинг соғлигинг яхшиланиб жисминг қувватли бўлади. Ақлинг ўткирлашиб, ҳар хил касал ва оғриқлардан саломат бўласан.


Қуйидагилар ана шу одоблар жумласидандир:

1.    Пайғамбарга (с.а.в) эргашган ҳолда ейишдан олдин қўлларингни юв.

2.    Идишингда ўз олдингдан олиб егин, бошқалар олдидаги нарсаларга қарама ва ҳожатингдан ошиғини ема.

3.    Овқат ейишдан олдин Аллоҳнинг номини айтиб “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” деб айтгин ва еб бўлганингдан кейин “Алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳаза ва розақониҳи мин ғойри ҳавлим минни вала қувваҳ” – маъноси - “Мен тарафидан ҳеч қандай куч қувватсиз ша таомни менга таом қилиб берган ва у билан мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” деб Унга мақтовлар айт.

4.    Ўзинг ёмон кўрадиган таомни бошқаларни ҳам ундан нафратлантирадиган сўзлар билан ёмонлама.

5.    Овқат яхши ҳазм бўлиши учун уни яхшилаб чайна.

6.    Оғзингни овқат билан тўлдириб олма ва оғзингда овқат бор пайтда гапирма.

7.    Бир ҳил овқат билан кифоялан ва ошқозонинг тўлиб кетгунгача овқат ема. Агар шундай қилсанг, овқат ҳазм бўлиши қийин бўлади, касал бўлиб қолишинг мумкин.

8.    Айланиб юрадиган сотувчиларга ўхшаган яхши қилинганлиги ва покизалиги ишончли бўлмаган овқат ва ичимликларни тановул қилма.

9.    Агар мактаб ошхонасида ўтирсанг, тўполон қилма ва ўз насибангдан кўпроқ овқат ейишга уринма.

10.    Агар ошхона хизматчисидан стакан, қошиқ ва салфетка (қўл сочиқ) каби бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг,  мулойимлик ва ўртача овоз билан сўра.

11.    Овқат еб бўлганингдан кейин албатта қўлларингни ва оғзингни юв ва тишларингинг тозалигига эътибор бер.


Ҳикоя


Бир ўқувчи касал бўлиб қолди ва унинг касали қаттиқлашди. Кейин доктор келиб унинг касалини текшириб кўргач, у овқат ва ҳолвалардан ҳаддан зиёд кўп еб қўйганлиги натижасида ошқозони ишдан чиқиб, соғлиги ёмонлашганини билди.

Тасодиф доктор шу ўқувчининг қўлида пуллар билан тўла ҳамённи кўриб қолиб унга деди: 

- Агар сенга бошқа яна шунча миқдорда пул берсам, шу ҳамёнга сиғдира оласанми?

- Унга ичидагидан ортиқ пул сиғдириш мумкин эмас.-деб жавоб берди ўқувчи.

- Куч билан сиғдир.

- У қимматбаҳо ҳамён. Йиртилиб кетишидан қўрқаман.

Шунда доктор деди:

- Билгингки, эй фарзанд! Сенинг ошқозонинг ҳам шу ҳамёнга ўхшашдир. Агар қорнингга сиғадиганидан ошиғини есанг, ҳар хил касаллар ва оғриқларга чалинасан.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Башариятга фарзанд деб аталган илоҳий неъматни ато қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, отаонанинг дунёю охиратини гўзал, дўзахдан давоми...

3150 14:22 / 15.12.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 5қисмПАЙҒАМБАРЛАР ТЎҒРИСИДААссалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғилқизларим Хўш, ўтган машғулотда давоми...

5230 05:00 / 16.02.2017
... ...Ассалому алайкум ҳурматли Аллоҳнинг байтига Жума ибодатини адо қилиш мақсадида узоқяқиндан ташрифи қудум қилиб келган азиз ватандошларимиз давоми...

4031 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таоло ўзининг суюкли Пайғамбарини мақтаб, у зотга берган улуғ неъматини шундай эслатади quotАлбатта Сиз улуғ хулқ устидадирсизquot. Оиша розийаллоҳу анҳо давоми...

3792 05:00 / 15.02.2017