1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Нубувват қачон вожиб бўлди?

19:03 / 17.12.2018 3213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қачон нубувват вожиб бўлди?» дейишди. Шунда у зот:

«Одам руҳ билан жасад орасидалигида», дедилар».

Шарҳ: Бундан Аллоҳ таоло азалдан Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзига пайғамбар қилиб танлаб олгани, инсониятнинг отаси Одам Атога руҳ киритилмай турган пайтда ҳам у зотнинг пайғамбар бўлишлари аниқ эканлиги келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазллари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалик улуғ эканлигини кўрсатади.

«Аббос розияллоҳу анҳу:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қурайшликлар ўтириб, ўзаро насабларини эсладилар, сизни ердаги супуринди ичидаги хурмога ўхшатишди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ халойиқни халқ қилганда мени уларнинг энг яхшиларидан қилди. Энг яхши фирқаларидан қилди. Икки фирқанинг яхшисидан қилди. Сўнгра қабилаларни танлади ва мени энг яхши қабиладан қилди. Кейин хонадонларни танлади ва мени энг яхши хонадондан қилди. Бас, мен нафс жиҳатидан ҳам, хонадон жиҳатидан ҳам уларнинг энг яхшисиман», дедилар». 

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яхши сулолалар сулбидан қандай тарзда дунёга келганлари васф қилинмоқда. Бундан у зотнинг одам зотининг энг афзали эканликлари кўриниб турибди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
193. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен авлодмаавлод ўтиб, Одам болаларининг энг яхши авлодидан юборилдим, давоми...

3620 13:30 / 07.06.2019
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган ақ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсинОламларга раҳмат қилиб давоми...

3965 18:44 / 28.04.2017
Мажлисга кирган одам икки кишининг орасига фақатгина уларнинг рухсати билан ўтириши мумкин.Чунки мазкур икки кишининг ўзаро муҳаббати, сирли гапи ёки давоми...

3426 13:02 / 05.02.2019
259. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Амаллар фақат ниятга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Бас, давоми...

4283 14:45 / 27.09.2019