1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Қиёмат яқинлашгунча бир тоифа ҳақда бўлади

18:37 / 02.12.2016 5176 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида бардавом бўлурлар. То Аллоҳнинг амри келгунча уларга уларни хорлаганлар зарар етказа олмаслар», дедилар». Термизий, Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

Шарҳ: Дунё қанча ўзгарса ҳам, одамлар қанча бузил-салар ҳам бари бир мусулмон умматидан бир тоифа одамлар қиёмат қоим бўлганча ҳақда собит турадилар. Уларга бошқаларнинг душманлик қилиш, уларни хорлаши ёки бошқа чора тадбирлари зарар етказа олмайди. Ўшалардан бирлари имом Маҳдий розияллоҳу анҳу бўладилар.

Муслим: «Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васаллам тушганида уларнинг амири: «Кел, бизга намоз ўқиб бер», дейди.
«Йўқ. Сизлар баъзингиз баъзингизга амирсиз-лар. Бу Аллоҳнинг ушбу умматга қилган икроми-дир», дейди у»ни зиёда қилган.
Шарҳ: Ўшандаги амир имом Маҳдий розияллоҳу анҳу бўладилар. Охири замонда Ийсо алайҳиссалом тушган ва ўзларига топширилган ишларни қилган бўлсалар ҳам му-сулмонларга имом бўлиб намоз ўқишга ўтмас эканлар. Чунки ўша вақтда ҳам мусулмонларнинг ўзларининг ичидан бу ишга салоҳиятлилари бўлар экан.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Албатта, сизлар нусрат берилган, тўғри топган ва фатҳ берилгандирсизлар. Сиздан ким ўшанга етишса, амри маъруф ва наҳйи мункар қилсин. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги жойига тайёрланаверсин», дедилар».
Шарҳ: Мусулмон уммати ичида ҳақда бардавом бўлган тоифага Аллоҳ таоло доимий равишда нусрат беради, уларнинг ишлари тўғри бўлади ва ҳидоятдаги имомлар ила бўлганлари учун уларга Аллоҳ таоло фатҳу нусратни ҳам беради. Охири замонда ўша ҳолга етишган банда амри маъруф ва наҳйи мункар билан машғул бўлиши керак. Аммо зинҳор ва зинҳор Пайғамбар алайҳиссаломнинг номларидан ўзи тўқиб ёлғон гапирмаслик керак. Ким бў нобокорликни қилган бўлса, дўзахи бўлиши турган гап.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Қачон яхшиларингиз амирларингиз бўлса, бойларингиз сахийларингиз бўлса ва ўзаро ишингиз шўро орқали бўлса, ернинг юзи сиз учун унинг остидан яхшидир. Қачон ёмонларингиз амирларингиз бўлса, бойларингиз бахилларингиз бўлса, ишларингиз хотинларингизга ўтса, ернинг ости сиз учун унинг устидан яхшидир», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бундан мусулмон умматида яхши сифатларга эга кишиларнинг ишбоши бўлиши, бойларнинг сахий бўлиши ва ишни шўро асосида олиб боришга аҳамият берилишига аҳамият бериш зарурлиги келиб чиқади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дўзах Аллоҳ таоло кофир, мунофиқ ва осийлар учун тайёрлаб қўйган ва уларга азобndashуқубатлар бериладиган макондир. У ҳам жаннат каби халқ қилинган, унинг давоми...

6758 02:48 / 02.12.2016
.Сизга баён қилишимиз учун,. Яъни сизга қудратимиз қанчалик эканини баён қилиш учун сизни яратдик. .Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор давоми...

1866 19:00 / 19.06.2023
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳида илм билан бирга тақво, ибодат, зоҳидлик ва Аллоҳга ёлвориш каби сифатлар ҳам мужассамлашган эди. У кишининг шахсий фазилатлари давоми...

5884 14:05 / 03.07.2019
Сифатларнинг тақсими Аҳли сунна ва жамоанинг халаф уламолари Аллоҳ таолонинг сифатлари ва гўзал исмлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни атрофлича ҳамда чуқур давоми...

2600 14:00 / 05.04.2021
Аудиолар

120305 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41944 14:35 / 11.08.2021