1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?

07:00 / 15.12.2018 3268 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкин-сочинликда эди. Бир куни ўйин-кулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср, ва шом намозларини ўқимади. Жорияси ҳар намозни эслатиб турса ҳам қулоқ солмади. Ниҳоят, хуфтон вақти бўлганда жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлади. Абдуллоҳ додлаб юборди-ю, ғазабга тўлиб: “Бу нима қилганинг?” деб бақирди. Жория: “Бу дунё оловининг атиги бир чўғи-ку! Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?” деди. Бу гап Абдуллоҳга чўғдан ҳам қаттиқ таъсир қилди. У узоқ-узоқ йиғлаб, сўнг намозга турди.

Абдуллоҳ жорияси айтган гапни узоқ тафаккур қилиб юрди. Ўйлаб-ўйлаб, охири мол-мулкидан воз кечсагина гуноҳларидан фориғ бўлиб, нажот топишини тушуниб етди. Жорияларини озод қилди, тижоратини тўхтатди, қолган мол-давлатини садақа қилиб юборди. Кўкат сотиб кун кўрадиган бўлди. У билан ўша насиҳатгўй жориясигина қолди. Жория Суфён ибн Уяйна билан Фузайл ибн Иёзни чақириб келди. Улар келганда Абдуллоҳ бошини биргина ғишт устига қўйиб ётган эди. Суфён ибн Уяйна: “Инсон бир нарсани Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ унинг ўрнига ниманидир бериши аниқ. Аллоҳ учун шунча мол-мулкингдан кечибсан, эвазига Аллоҳ сенга нима берди?” деб сўради. Абдуллоҳ: “Шу ҳолимга рози бўлиш неъматини берди”, деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Аҳли сунна вал жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчилари Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар. Тарихчиларнинг таъкидлашларича, у кишининг отаоналари марвлик давоми...

3848 21:54 / 27.04.2017
Аллоҳнинг охирги элчиси Муҳаммад алайҳиссалом Мадина шаҳрига кўчиб келганларидан сўнг, у ерда масжид барпо этишни ирода қилдилар. Дастлаб масжид қурилганда давоми...

5980 14:10 / 16.04.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бири Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Бакр мени учратиб қолиб, .Қалайсан, давоми...

2424 08:00 / 05.01.2021
Имом Молик ибн Динор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир йили байтуллоҳни ҳаж қилиш ниятида йўлга чиқдим. Йўлда бир кишини учратиб қолдим. У ҳеч қандай давоми...

4025 11:10 / 12.06.2019