1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг толиби илмларга тавсия ва насиҳатлари

10:11 / 14.12.2018 6117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мозийга қайтиб, унга бир назар солсак. Фақиҳ уламолардан бири Али ибн Абу Зиё Нуриддин аш-Шабромаллисий ал-Қоҳирий ҳазратлари 997 ҳижрий, 1589 мелодий санада Қоҳиранинг ғарбий қисмидаги Шабромаллис қишлоғида дунёга келдилар. Уч ёшларида сувчечакка чалинадилар. Ёшликларидаёқ кўзлари ожиз бўлиб, бутун умр ана шу тарзда яшаб ўтдилар. Лекин,  Аллоҳ таоло у зотга кўз нури эвазига қалб нурини ато қилди. Ёшлик пайтларидаёқ Қуръони каримни ёд оладилар. 1008 ҳижрий санада оталарининг ҳамроҳлигида Мисрга келадилар. У ерда “Шотибийя”, “Хулоса”, “Баҳжа ал-Вардийя”, “ал-Минҳаж”, “Нузумут таҳрир” ва бошқа матнларни ёд оладилар. Кейин Азҳарга кириб у ерда ўқишни давом эттирадилар. Хуллас, шу киши Қоҳирага таълим олиш учун келган бўлсалар-да, илм олиш борасида сезиларли натижаларга эриша олмадилар. Ҳарчанд уринмасинлар, илм олишда ижобий, жиддий натижаларга эришолмадилар. Ҳатто, иш шу даражага етдики, илм толиби бўлган Али аш-Шабромаллисий бир оз умидсизликка ҳам тушдилар.

Ўша маҳзун кунлариинг бирида ёнларига бир киши келиб: “Мен сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиладиган бир салавотни ўргатаман, агар сен уни ҳар куни шом билан хуфтон оралиғида ўқисанг, иншааллоҳ, илминг ривож топади”, деб айтади. Салавот қуйидагича эди:

“Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва олиҳи камаа лаа ниҳаята ликамаалика ва ъадада камаалиҳи”. 

Шайх Шабромаллисий ушбу салавотни шом билан хуфтон оралиғида ўқий бошлайдилар.

Аллоҳ таоло у кишига мана шу салавотнинг баракотидан шу даражада илмларига ривож ва зиёдалик ато этадики, ҳатто “Шифо” китобига шарҳ ва “Байзовий” тафсирига ҳошия ёзган Шиҳоб ал-Хафожий у кишининг ҳузурларида ўтириб, бир қоғозни олиб, ёзган нарсаларида бир оз ўзгартириш керак бўлган ўринларни  топиб, тўғрилаб ўтирар эди. У шанбадан бошлаб то жума кунигача тушунмаган нарсаларини ёзиб борар, жума куни эса Али Шабромаллисийнинг масжидларига келиб, бирма-бир савол бериб, жавоб олар эди. Ўшанда шайх Хафожий ерда ўтирган аснода ёзиб олар, Али Шабромаллисий эса курсида ўтириб жавоб берардилар. Шайх Шабромаллисий кўзлари ожизлигига қарамай, ёддан Хафожийга жавоб айтардилар. Энди келинг, шайх Шиҳоб Хафожий билан яқинроқ танишсак:

Шайх Шиҳоб Хафожий ким эди?

У киши йирик олим бўлиб, 13 мужалладдан иборат шеърий услубда ёзилган “Хизанатул адаб” китобининг муаллифи Абдулқодир Бағдодийнинг устози эди. Абдулқодир Бағдодий беш минг қасидани ёд олган эди. Бу юз минг байтга тўғри келади. У устози ҳақида гапириб: “Мен у кишининг денгиздек илмидан бир томчисига эга бўлдим холос”, деган эди.

Сўзим сўнгида илм талабида юрган талаба йигитлар, дўстларимизга ушбу салавотни шом билан хуфтон оралиғида ўқиб юришни тавсия қиламан.

اللهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَآلِهِ كَمَا لاَ نِهَايَةَ لِكَمَالِكَ وَعَدَدَ كَمَالِهِ

«Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва олиҳи камаа лаа ниҳаята ликамаалика ва ъадада камаалиҳи» 

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг камолингни ва унинг бениҳоя адади миқдорича Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зотнинг оилаларига салавот ва салом йўлла.


Анвар Аҳмад



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Аввома
Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Ўлим фариштаси Азроилга тайёргарликсиз йўлиқмайлик Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг давоми...

4807 09:00 / 05.07.2022
Қуръони каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.1. Гоҳида .хотиржам нафс, бўлиши мумкин.Аллоҳ таоло Фажр сурасида марҳамат қилади давоми...

3224 08:31 / 28.12.2018
Фоний ndash ўткинчи дунёни охиратдан устун қўйиш энг аянчли маънавий хасталиклардан бири ҳисобланади. Албатта, фоний дунёга берилиб, унга муҳаббат қўйиб охиратни давоми...

6136 11:59 / 08.08.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган quotЭҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондирquot Раҳмон сураси, 60оят.Бир киши ошхонада овқатланиб ўтирган эди. давоми...

3588 19:00 / 23.05.2022
Аудиолар

118754 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40712 14:35 / 11.08.2021