1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума – кунларнинг энг яхшиси

07:00 / 14.12.2018 4503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш чиққан ва ботган кунларнинг энг яхшиси – жума кунидир. Ҳар бир ўрмалаган жонзот борки, жума кунида қиёмат қоим бўлишидан қўрқиб туради. Фақат инсонлар ва жинлар бундан мустасно”, – дедилар”.

Ибн Хузайма ривоят қилган.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида кунларнинг ҳаммаси йиғилади. Жума куни эса оппоқ нурли бўлиб келади. Жума аҳлини келинчакни чимилдиққа етаклаб келинганидек, гўзал ҳолатда етаклаб келинади. Улар қордан-да оппоқ нурлар ичида, ҳидлари мушку анбарона бўлиб, кофур тоғларининг ичида юрадилар. Инсонлар ва жинлар уларга берилган мақомдан ажабланиб, жаннатга киргунларича улардан кўз узмайдилар. Ҳеч ким уларнинг яқинларига бориб, улар билан биргаликда жаннатга киролмайди. Савоб учун муаззинлик қилганлар улар билан аралашиб жаннатга кирадилар”, – дедилар”.

Табароний ривоят қилган.

Имом Ироқий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Кунларнинг энг яхшиси деганда, жума – ҳафта кунларининг энг яхшисидир. Аммо Арафа куни тўғрисида келган ҳадисларда Арафа – йил кунларининг энг яхшисидир, – дейилган”.

Бошқа олимлар жума кунини йилнинг барча кунлари ичида энг яхши, деб ҳам айтган эканлар.

Уламолар айтадилар: “Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир”.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан у (жумадаги дуо ижобат бўладиган лаҳза) тўғрисида сўрадим. У зот: “Менга у билдирилди, сўнг “Лайлатул қадр” унуттирилгани каби унуттирилдим”, дедилар”.

Ҳоким ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

Уламоларнинг дуонинг ижобат бўладиган вақти ҳақида қуёш заволдан ўтганда ёки жума намозига азон айтилаётганда, ё имом минбарга чиққанида, ё иккинчи азондан кейин то намоз тугагунга қадар, ё имом икки хутба ўртасида ўтирганида, ё жума намозини ўқиб бўлгандан кейин, ё аср намозида, деган ва бошқа ривоятлар бор.

Қози Иёз мазкур ҳадиснинг шарҳида айтадилар: “Ҳадисдан кўриниб турибдики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда жума кунининг фазилатларини санаб беряптилар, холос. Бу ерда зикр қилинган баъзи нарсалар фазилатга кирмайди. Қиёматнинг қоим бўлиши, Одам алайҳиссаломнинг жаннатдан чиқарилиши кабилар фазилат эмас. Ваҳоланки, бу ўша кунда бўладиган ва бўлиши мумкин бўлган катта воқеаларнинг баёнидир. Бу кунда катта савобли ишлар ва катта ҳодисалар рўй бериши кутилади. Шунинг учун ҳам банда солиҳ амаллар билан, фазилатли ишлар билан машғул бўлсин”.

Абу Бакр ибн Иззий бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейдилар: “Ҳадиси шарифда ривоят қилинган, саналган барча ишлар яхшилик, фазилатдир. Одам алайҳиссаломнинг жаннатдан чиқарилишлари ҳам фазилатдир, чунки Одам алайҳиссалом ерга тушишлари билан у кишидан зурриётлар тарқалди. Бу – катта неъмат! У зурриётлар орасидан пайғамбарлар, солиҳ бандалар, ва авлиёлар чиқди. Одам алайҳиссалом жаннатдан қувилганлари йўқ. Ер юзига маълум бир муддатда у кишига юклатилган масъулият ва вазифаларни бажариш учунгина туширилдилар. Қиёматнинг қоим бўлиши ҳам улкан фазилат. У кунда пайғамбарлар, сиддиқлар, солиҳлар, авлиёларнинг мақомлари кўтарилади, мукофотлари берилади, ажрларини оладилар”.


“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Мавзуга оид мақолалар
Иблис алайҳилаънанинг васвасасидан мусулмон киши қандай қутулиши мумкин Бунинг чораси борми Албатта, қутулишнинг имкони бор. Қуйида васвасадан сақланишнинг бир давоми...

7900 12:00 / 10.07.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар,, давоми...

1608 17:30 / 12.05.2020
дунё оналарига йўлланган мактубБу гапларга ҳам анча йиллар бўлди. Ёшлигимда, бир куни уйни тозалаётган эдим. Уйда онамдан қолган ёдгорлик ndash эски биллур бир шиша давоми...

2939 14:56 / 25.10.2018
Абу Алидан ривоят қилинади .Қотиъийнинг онаси вафот этди. У онасини Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг ёнига дафн қилди. Бир неча кундан сўнг тушида онасини кўриб, давоми...

2491 08:00 / 09.07.2020
Аудиолар

120125 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41791 14:35 / 11.08.2021