1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръондан таъсирланган йигит

11:00 / 12.12.2018 3080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Абу Муҳаммад Халил ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Масъуд Музаккар раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини эшитдим: “Баъзи улуғлардан шундай ҳикоя келтирилган:

“Мансур ибн Аммор айтади: “Бир хароба жойга кирдим. У ерда қўрқув билан намоз ўқиётган йигитни кўрдим. Ичимда: “Албатта, бу йигитда бир гап бор. Эҳтимол, у Аллоҳ азза ва жалланинг валий дўстларидандир” дедим. Намоз ўқиб бўлгунича кутиб турдим. Намозидан салом бергач, унга салом бердим. У алик олди. Унга: “Жаҳаннамда бир водий борлигини билмадингизми? Аллоҳ таоло у ҳақида шундай деган:

كَلَّا إِنَّهَا لَظَى

“Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир”.

نَزَّاعَةً لِّلشَّوَى

“Бошнинг терисини сидириб олувчидир”. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади).

تَدْعُو مَنْ أَدْبَرَ وَتَوَلَّى

“У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни”. 

(Маориж сураси, 15-17-оятлар).

Оятни эшитган йигит чуқур нафас олди-да, ҳўнграб йиғлаб юборди, оҳ тортди-ю, ҳушидан кетди. Ўзига келганда, менга: “Яна Қуръон оятидан ўқиб беринг!” деди. Мен:

وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ

“Ёқилғиси одамлар ва тош бўлган” (Бақара сураси, 24-оят) деган оятни ўқидим. Оятни эшитиши биланоқ жони узилиб, ерга йиқилди.

Либосини кўтариб, кўксини очсам, кўкраги устига:

فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ

“Бас, у розилик ҳаётидадир”.

فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ

“Олий жаннатдадир”.

قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ

“Унинг мевалари яқиндир” (Ҳааққоҳ сураси, 21-23-оятлар) деган оятлар ёзилганини кўрдим.

Кеч бўлгач, уйқуга ётдим. Тушимда уни каравот устида, бошига тож кийиб ўтирган ҳолда кўрдим. Ундан: “Аллоҳ таоло сени нима қилди?” деб сўрадим. Шунда у: “У Зот менга Бадр аҳлининг савобини берди ва яна зиёда қилди” деб жавоб берди. Мен яна ундан: “Нега сенга уларнинг савоби мислича савоб берди?” десам, у: “Чунки, улар кофирларнинг қиличлари билан ўлдирилдилар. Мен эса Маликул Ғаффорнинг қиличи билан ўлдирилдим” дея жавоб берди”.


Имом Абу Исҳоқ Аҳмад ибн Иброҳим Саълабий,

“Қотла-л-Қуръан” китобидан


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Савол рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсиларЖавоб улар қуйидагилардир1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, давоми...

1463 16:09 / 20.05.2020
Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Ҳозирги тўйларда, келин куёвнинг яқинларига таъзим салом қилади. Бу жоизми Унинг ҳукми қандай Жавобингиз учун олдиндан давоми...

9115 18:00 / 15.12.2018
Тарозидан ва ўлчовдан уриб қолиш мутлақо ҳаромдир. Аллоҳ таоло Мутоффифун сурасида марҳамат қилади .Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар давоми...

3873 16:10 / 30.10.2018
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўладиrdquo давоми...

2354 20:10 / 20.05.2019