1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Жаҳаннам нега яратилган?

21:00 / 09.12.2018 2977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жавоб: 1. Ҳозирги инсонлар ҳамма нарсани ақл ва мантиқ билан ўлчайди. Мантиқ ҳақ билан ботилни ўлчаб беролмайди. Лекин у билан ҳақни ҳам, ботилни ҳам исботласа бўлади. Масалан, бир киши эътироз қилиб, деди: “Узум ҳалол бўлса, унинг суви ҳам ҳалол бўлиши шарт. Демак, шароб ҳалол бўлиши керак”. Эшитаётганлар унинг сўзини жуда мантиқли топдилар. Сўнгра унга жавоб берилди: “Чўнтагингизда гугурт борми? Шу гугуртни ёқиб, қайтиб чўнтагингизга соласизми?” “Албатта, йўқ”. “Нега, бу ўша гугурт-ку?” “Чунки у ёқилганидан кейин хавфли бўлади”. “Худди шундай узум суви ҳам ачитилиб, маст қилувчи шаробга айлангач, ақл учун хавфли бўлади”. Эшитаётганлар бу жавобни ҳам мантиқли топдилар. Демак, мантиқий йўл билан ҳақни ҳам, ботилни ҳам исботласа бўларкан. Аммо у меъёр эмас.

Жаннамнинг яратилиши Аллоҳнинг адолатидир. Чунки қанчадан-қанча одамлар турли жиноятлар, ваҳшиёна қатллар, ғаддорлик, хунхўрлик, зулмлар қилмоқда. уларнинг аксари дунёда жазосиз қолмоқда. Агар улар қиёматда жазоланмасалар, адолатсизлик бўларди.

2. Нарсалар зидди билан билинади. Кеча бўлмаса, кундузнинг қадри билинмасди. Очлик бўлмаса, тўқликнинг қадри номаълум қоларди. Дўзах бўлмаса, жаннатнинг қадри билинмасди.

3. Аллоҳнинг сифатлари икки қисм: жамолий ва жалолий (лутфий ва қаҳрий)дир. Фаришта, жаннат, солиҳ амалларни яратиш лутф сифатининг зоҳир бўлишидир. Шайтон, жаҳаннам, ёмон амалларни яратиш қаҳр сифатининг зоҳир бўлишидадир. Қаҳр бўлмаса, лутф бўлмайди. Очлик бўлмаса, тўқлик, оғриқ бўлмаса, лаззат бўлмайди. Дунёдаги мажозий подшоҳлар қўл остидагиларнинг баъзини вазир, баъзисини супуриб-тозаловчи қилади. Уни ҳеч ким маломат қилиб, ишини зулмга нисбат бермайди. Чунки бу мамлакатнинг заруратларидандир.


“Соғлом эътиқод – мўминга нажот” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
5. Фаришталарга одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб бориш вазифаси юкланган.Аллоҳ таоло Қоф сурасида .Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда давоми...

1584 00:00 / 06.09.2022
Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳкелишувсиз, давоми...

5503 21:29 / 02.12.2016
Мотуридия мазҳабида .Ҳукмлар шариат ила собит бўлади. Фақатгина Аллоҳнинг маърифати, вожиблиги очиқойдин бўлгани учун ақл билан собит бўлади,, дейилган.Мотуридия давоми...

6364 11:00 / 17.12.2018
Эй аҳли китоблар Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳга нисбатан ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг расули, Марямга илқо қилган давоми...

4622 10:29 / 31.12.2017